Сайловда иштирок этиш фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминловчи сиёсий ҳуқуқи саналади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 5-моддасига асосан, суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. 

Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. 

Белгиланган тартибга кўра, сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумлар қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилади. 

Сайловчиларнинг рўйхатлари эса мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ва сайловчилар ягона электрон рўйхатига киритилади. 

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ҳуқуқлари тушунтирилмоқда. 

Омбудсманнинг минтақавий вакили Шуҳрат Жўраев маҳкумларнинг сайлаш ҳуқуқи ва ундан фойдаланиш тартиби бўйича Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказди. 

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда Навоий вилоятидаги 4, 5, 11, 12-сон жазони ижро этиш колониялари ва 36-сонли манзил колонияда хизмат қилаётган 200 нафарга яқин ходим иштирок этди. 

Таъкидланганидек, сайлов куни қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг маъмурияти маҳкумларнинг сайлов участкасига кириб чиқиши ва хавфсизлигини таъминлаши, шунингдек, ички тартиб-қоидаларига риоя этиши учун масъул ҳисобланади. 

Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган участка сайлов комиссиялари мазкур муассасаларнинг маъмурияти билан биргаликда сайловчиларни сайлов тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш жараёнлари, сайлов ўтказиш вақти ва тартиби ҳамда номзодлар ҳақида хабардор қилиб боради. 

Тадбирдан кейин 4 - сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Шунингдек, улар билан жамоавий учрашувлар ўтказилиб, муассаса ва уларга муносабат бўйича фикрлар ўрганилди. 

Колонияга ўрнатилган “Омбудсман қути”си кўздан кечирилди ва мурожаатлар қабул қилинди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлаш ҳуқуқига эга маҳбус ва маҳкумларнинг сайловда иштирок этиш тартиби қандай? 