Сергели туманида BYD автомобили ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 9 яшар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қиз шифохонага олиб борилганда вафот этди.
Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Туманнинг Ифтихор маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси “Нексия-2” автомобилида шу маҳалладаги 7-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган. 10 ёшли бола воқеа жойида вафот этган.
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳайдовчи “Машинамга ўлик ортмайман”, деб ҳали тирик бўлган қизни шифохонага олиб боришдан бош тортган. Оқибатда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча қиз жон берган.
Минг афсуски, йўлларимизда юз бераётган ҳалокатлар сони кундан кунга ортса ортиб боряптики асло камаяётгани йўқ.
Маълумотларга кўра, йилнинг дастлабки беш ойида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 65 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлгани, 294 нафари жароҳатлангани ҳақида маълум қилинди. Йўлларда автомобилларнинг ҳаракатланиш тезлиги чекланганига қарамай озгина бўлсада, эътиборсизлик оқибати минг афсуски инсон ҳаётига тенг бўлиб қолмоқда.
Албатта ҳеч ким уйдан бугун кимнидир ҳаётига нуқта қўяман деб чиқмайди, аммо ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлик, масъулият, огоҳлик билан автомобиль чамбарагини бошқариши ҳар қачонгиданда муҳим. Бугунги лавҳамизда саволни очиқ қолдирамиз.
Сизнингча автоҳалокатларда ким айбдор: ҳайдовчими, пиёдами ёки тартибга солинмаган йўл инфратузилмасими?
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/r5k4d6FkpO0" title="Avtohalokatlarga kim aybdor?.." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов, ЎзА