Жорий йилнинг 26 июль-11 август кунлари Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилганидан хабарингиз бор, албатта. Унда спортчиларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, ўзларининг тарихий натижалари билан дунё спорти мухлису-мутахассисларининг эътиборини тортгани сир эмас.

Ушбу мусобақаларда ҳакамларимиз ҳам муваффақиятли фаолият олиб борди. Уларнинг ҳалоллиги, вазиятларни аниқ баҳолаши ҳамда тўғри қарорлари учун мусобақа ташкилотчилари ўз миннатдорликларини ҳозирга қадар турли усулларда билдириб ўтмоқда.

Гап шундаки, ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги рефери Алишер Полвонов “Париж-2024” бокс баҳсларини бошқариб борди.

Олимпия ўйинлари муваффақиятига қўшган ҳиссаси, меҳнати ва садоқати, Олимпия қадриятларини кенг ёйиш ва бирлаштиришдаги улкан ёрдами учун хоразмлик ҳакамимиз Алишер Полвонов, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда “Париж-2024” Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Президенти Тони Эстангует томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.

Ҳа, бу сафарги Олимпия ўйинлари якунланганига бир ойдан ошган бўлсада, делегациямиз аъзолари қайд этган натижалар шукуҳи ҳамон дунё узра кезмоқда. Бунинг сабаби эса мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган самарали ишлар ва улкан эътибордир.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс бўйича ҳакамимиз Халқаро олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди