Халқаро дзюдо федерацияси "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

 Эътиборли жиҳати ушбу рейтингдан ўзбекистонлик 13 нафар дзюдочи кучли 20 таликдан ўрин эгаллади.  

 Улар орасида -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабасидан кейин етакчиликни янада мустаҳкамлаб олди. У тўрт йиллик ўйинларга қадар ҳам ўз вазнида карвонбошилик қилиб келаётганди.  

 Шунингдек, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиздан Музаффарбек Тўрабоев 4-ўринда, Алишер Юсупов 8-ўринда, Давлат Бобонов 12,  Достон Рўзиев ва Дилшодбек Баратов 15-16, Шаҳрам Аҳадов 5, Муроджон Йўлдошев 8, Шарофиддин Болтабоев 7, Шукуржон Аминова 20, Гулноза Матниёзова 19-ўринда қайд этилди.   

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IJFнинг янгиланган рейтингида 13 нафар дзюдочимиз ТОП-20таликда