Иш бошланганига ҳали ойлар ўтмади, аммо Айритом халқаро савдо маркази номи ва унинг мақоми дунё тадбиркорлик муҳитида тез-тез тилга олина бошлади. Бу ерга нафақат Афғонистон, балки Хитой, Саудия Арабистони, Эрон, Покистон ишбилармонлари келиб шарт-шароит билан танишди. Тан олиб айтиш лозим, ҳалигача Айритомдаги каби халқаро савдо маркази Ўзбекистоннинг бошқа биронта қўшни давлат чегараси олдида ташкил этилмаган эди.

Ҳокимиятга келган толибонлар мамлакатда тинчлик ва иқтисодий ўсиш дастурини амалга оширишга киришди. Ўзбекистон эса тинчликсевар, барча давлатлар билан икки томонлама ўзаро манфаатли қўшничилик ва очиқлик сиёсатини олиб бориш тарафдори. 

Айритом Ўзбекистон – Афғонистон чегарасидаги Ҳайратон кўпригидан бир чақирим берида, холос. Бу ерга аввало Афғонистон фуқаролари эмин- эркин келадилар. Ўзбекистондаги очиқлик нафақат сиёсий, балки иқтисодий самара бераётганини биргина мана шу халқаро савдо маркази мисолида ҳам кўриш мумкин. Айритом халқаро савдо маркази ҳудуди 36 гектар бўлиб, тўртта савдо-сотиқ блокида 400 та дўкон бор. 

– Бундан ташқари, меҳмонхона, тиббий хизмат клиникаси, бизнес асосларига ўқитиш маркази ишлаб турибди, ¬– дейди Айритом халқаро савдо маркази директори Мирҳамид Мирпўлатов. – Ҳудуд доирасида тадбиркорлар олиб кирилган товар учун божхона тўловларидан озод этилган. Дўконларнинг 300 га яқини афғон ва ўзбек тадбиркорларига ижарага берилди. 

Ҳа, марказда афғон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз ташрифга рухсат этилган. Халқаро савдо марказида бир йилда 1-1,2 млрд. доллар товар айланмаси кутилмоқда. – Мен тужжор дўстларим билан кўриб, ўрганишга келганман. Шароит ва шартлар менга маъқул. Шунинг учун бугуноқ бир дўконни ижарага олиб, ўз ширкатимни очдим, – дейди доктор Ғиёсиддин.

– Айритом ҳудудида битимлар еттита давлат пул бирликлари орқали савдо қилинади, – дейди марказ раҳбари Мирҳамид Мирпўлатов. –Иккита банк ишлаб турибди. Афғонлар бемалол долларда савдо қилишяпти. – Мен Айритом ҳақида эшитиб Хитойдан келдим, – дейди тадбиркор Су Ван. – Афғонистон, Покистон билан савдо қилишга қулай имконият бор экан. Бу ерда Хитой кийимларини сотадиган дўкон очмоқчиман. 

– Ўзбекистон давлатидан, Президент Шавкат Мирзиёевдан Афғонистонга эркинликларни очганидан беҳад миннатдормиз. Бир пайтлар Ҳайратон танклар ўтадиган “ташвишли” кўприкка айланганди. Ўзбекистон Президенти уни дўстлик, тинчлик кўпригига айлантирди, – дейди Саид Муҳаммадносир.

Эътиборингизга Халқаро пресс-клуб асосчиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа билан ҳамкорликда Айритом халқаро савдо марказидан тайёрланган илк лавҳани тақдим этаяпмиз. ЎзА сайтида таҳлилий видеорепортажларни кутинг. 

<iframe width="858" height="483" src="https://www.youtube.com/embed/cZfsU3l9KDw" title="Xayraton – doʻstlik va tinchlik koʻprigiga aylandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шерзодхон Қудратхўжа, 
Муҳаммаджон Обидов, 
Элёр Олимов(сурат,видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайратон дўстлик ва тинчлик кўпригига айланди