Давлатимиз раҳбари жойларда норуда конлардан ноқонуний ёки самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганини қайд этди.
Ўтган йили 6 миллион куб метр ноқонуний қазилма аниқланиб, улардан 17 миллиард сўм қўшимча солиқ ундирилган.
Маркшейдер мутахассислар етарли бўлмагани учун ер қаъридан фойдаланувчиларни атиги 36 фоизи мониторинг қилинмоқда.
Назоратни кучайтириш мақсадида норуда қазилмасидан тушумнинг 3 фоизи Солиқ қўмитаси жaмғapмacигa йўналтирилади.
Қўмитага бунинг ҳисобига ҳар бир ҳудудда камида 2 та маркшейдерни жалб қилиш, замонавий видеокузатув ва ўлчаш ускуналарини ўрнатиб, таъсирчан назоратни таъминлаш топширилди.
Сўнг Президент қурилиш материаллари тармоғида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Мутасаддиларга айтилган фикр ва ташаббусларни пухта ўрганиб, тегишли таклифларни киритиш топширилди.
ЎзА