“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабнинг 12 нафар ўқувчиси жорий йилнинг 15-19 сентябрь кунлари ўткир ичак касаллигидан гумонланиб, шифохонанинг юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилишган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ ва “Олмалиқ шаҳар сув таъминоти” корхонаси ходимлари ҳамкорлигида текшириш ишлари олиб борилиб, сувдан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил учун намуналар олинган.

Шунингдек, аҳолидан ичимлик суви сифати бўйича маълумот сўралганда, улар сувдан ҳали  касалликка чалинмаганликларини айтишган. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 20 сентябрда Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабдан олинган 4 та ичимлик суви намунаси таҳлили хулосасига кўра, ичимлик суви белгиланган меъёр талабларига жавоб беради. Бу эса юқорида қайд этилган ўқувчиларнинг касалланишига ичимлик сувининг алоқаси йўқлигини кўрсатади. 

Ҳозир ҳолат юзасидан Олмалиқ туман прокуратураси, Болалар омбудсмани, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олмалиқдаги мактаб ўқувчилари ичимлик сувидан заҳарланмаган