Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматлари рекламасига оид ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.

Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ҳамда 2023 йил 8 августдаги қарорлари асосида амалга оширилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 2 июлида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати эълон қилинган.

Бундай лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган. Таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашган. Тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётгани кузатилмоқда. “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ва истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламадан ҳимоя қилувчи муҳим меъёрий ҳужжатдир.

Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган. 

Рақобат қўмитаси зиёратчиларимизни “Умра” амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишларини тавсия этади.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умра” тадбирлари рекламасидан огоҳ бўлинг