Жорий йилнинг 15-19 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида Туркияда бир қатор тадбирлар, давра суҳбатлари, тақдимот ва кўргазмалар ўтказилди.

Ушбу хизмат сафари давомида Истанбул шаҳридаги Аё София мажмуаси, Кўк масжид, Тўпқопи саройи, қадимги Эфес шаҳри ва Галикарнас мақбараси каби машҳур тарихий ёдгорликларнинг кичик моделларини ўз ичига олган очиқ осмон остидаги миниатюралар музейи – Miniatürk сингари диққатга сазовор жойларда қатор учрашувлар ўтказилди. Марказ мутахассислари ушбу тарихий обидалар ва музейлар, кутубхона ва бошқа маърифий муассасалар тажрибасини ўрганди. 

Марказ ахборот хизматининг хабарига кўра, делегацияга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий маслаҳатчиси Халит Эрен, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий саройлар бошқармаси бошлиғи Ясин Йилдиз, Туркия қўлёзмалар идораси раҳбари Жўшкун Йилмаз ҳамда қатор нуфузли олий ўқув юртлари профессорлари, олим ва мутахассислар ҳамроҳлик қилган. 

Туркия тарихидаги муҳим масканлардан бири – Долмабахче саройида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий саройлар бошқармаси раиси Ясин Йилдиз ўртасидаги учрашувда муштарак миллий меросимизни ўрганишда илмий куч ва имкониятларни бирлаштириш юзасидан фикр алмашилди. 

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан дунё миқёсида ислом динининг маърифатпарварлик тамойилларини кенг тарғиб қилиш, маданий меросни асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътиборга молик, – деди Ясин Йилдиз. – Бу борада Туркияда ҳам ниҳоятда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги музокараларда ҳам бу борада ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Ўйлаймизки, ўзбекистонлик дўстларимизнинг бу ташрифи ҳар икки юрт олимлари ва тадқиқотчилари учун янги имкониятлар эшигини очади. 

Учрашувда бу борада ўзбек ва турк олимларининг ҳамкорлиги доирасида қўшма форум ташкил қилиш таклиф қилинди. Ясин Йилдиз Туркиядаги миллий саройлар, музей ва кутубхоналар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидан янги китоб-альбомлар чоп этиш бўйича ҳамкорлик қилишини билдирди. 

Шунингдек, Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари марказида “Янги Ўзбекистон: замон, макон ва маданий мерос” мавзусидаги фотокўргазма ташкил қилинди. Фотокўргазма доирасида “Ўзбекистон-Туркия: туташ илдизлар ва умумий мерос” медиа-ивент дастури ва “Ўзбекистоннинг буюк алломалари энциклопедияси” лойиҳаси тақдимотлари ўтказилди. 

Ушбу тадбир якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ислом тадқиқотлар маркази ва ИРСИКА ўртасида “Ўзбекистоннинг буюк алломалари” энциклопедиясини яратиш бўйича келишувга эришилди. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг буюк алломалари ҳақида энциклопедия чоп этилади  