Суперконтрактда ўқишни хоҳлаганлар қачонгача ариза бериши керак? Уни бўлиб тўласа бўладими? 4 баллгача етмаганлар қанча тўлайди? Суперконтракт учун таълим кредити бериладими? Суперконтракт билан бир қаторда оддий контракт ҳам қўшиб тўланадими? Мақолада шу каби бошқа муҳим саволларга жавоб топасиз.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, олий таълим муассасаларида суперконтракт асосида ўқиш ниятида бўлган абитуриентларга муайян тўлов суммаси эвазига мазкур ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти яратилган.  

Суперконтрактнинг 4 баллгача шкаласи қуйидагича:  

ўтиш балига 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари (масалан, контракт 10 млн сўм бўлса, 1 баллгача етмаганлар 15 млн сўм тўлайди);  

1,06 баллдан 2,05 баллгача — 2 баробари;  

2,06 баллдан 3,05 баллгача — 2,5 баробари;

3,06 баллдан 4,05 баллгача — 3 баробари.  

Бунда, ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:

—  олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланади;

— молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса 2024/2025 ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.

Табақалаштирилган тўлов контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

4 баллгача етмаганлар қанча тўлайди?  

ЭСЛАТМА: 4,05 баллгача деб ёзилганига кўпчилик чалғимоқда ва буни 4,5 балл деб ўйлаяпти, аммо бундай эмас. 4,05 (тўрту юздан ноль беш) балл билан 4,5 (тўрт ярим) баллнинг фарқи катта. Кириш чизиғига 4,1 (тўрту бир) баллдан кўп етмаган абитуриентлар юқоридаги 4 баллик шкалага тушмайди. 4,1 балл ва ундан кўпроқ етмаганларнинг барчасига (56,7 баллдан баланд бўлса) 8, 10, 12, 15, 17 ва 25 баравар қўлланади.  

Суперконтракт билан бир қаторда оддий контракт ҳам қўшиб тўланадими?  

Йўқ. Биринчи йили фақат суперконтракт суммаси тўланади, оддий (базавий) контракт қўшиб тўланмайди. Иккинчи йилдан бошлаб эса фақат оддий контракт тўланади, суперконтракт тўланмайди.  

Суперконтрактда ўқишни хоҳлаганлар қачонгача ариза бериши керак?  

Аризани cентябр ойида онлайн шаклда бериш мумкин. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади, деган қоида йўқ. Талабгорлар тўпланган баллга қараб тартибга солинади, яъни аввал юқори балл тўплаганларга имкон берилади.  

Ариза бериш учун ОТМга бориш керакми?  

Йўқ. 3 йилдан буён суперконтракт учун аризалар онлайн қабул қилинади. Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда интернет орқали ариза юборасиз. Бунинг учун ОТМга келиш, кимнидир кабинетида навбат кутиш, кимларгадир илтимос қилиш шартмас.    

Шу ўринда яна бир қизиқ савол туғилади: ўқишга кирганлар бошқа йўналишга суперконтрактни танлай оладими? Масалан, биринчи ва иккинчи йўналишга бали етмади, лекин учинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент учинчи йўналишда ўқишни истамай, биринчи ёки иккинчи йўналишда суперконтрактда ўқий оладими?    

Ўтган йили абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда истисно тариқасида фақат БИРИНЧИ танлаган йўналишида суперконтрактда ўқишига рухсат берилган эди. Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни 3 га кирган бўлса, 2-йўналишда суперконтрактда ўқий олмасди, фақат БИРИНЧИга рухсат берилганди. Жорий йилги мазкур тартиб ўзгартирилса, демак рухсат бўлади.

ОТМга қабул қилинмаганлар исталган бешта йўналишда суперконтракт қилоладими?  

Ушбу масала ҳам ҳозирча номаълум. Ўтган йили бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, суперконтрактда ўқишига рухсат берилган эди.

Суперконтракт учун таълим кредити бериладими?

Йўқ, суперконтракт учун таълим кредити берилмайди. Аммо айрим банклар тижорий шартларда оддий кредит таклиф қилиши мумкин. Аммо суперконтрактга кирганлар 2-курсдан оддий контракт тўлашга ўтади, шу сабабли бемалол 2-курсдан таълим кредити олиши мумкин.  

Суперконтрактни бўлиб тўласа бўладими? 

Ҳа, 4 га бўлиб тўлаш мумкин.

Ҳуқуқшунос И.Қаҳҳорова

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперконтракт ҳақида муҳим маълумотлар