Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йилнинг август ойида банкларнинг кредит қўшилмалари анча фаол – 9 трлн. сўмдан ошиб, 509,7 трлн.сўмга етган.

Бироқ кредит қолдиғининг ўсиши охирги даврда чакана кредитлаш ҳисобига рўй бераётгани йўқ. Ой давомидаги ўсишнинг фақат 2,9 трлн. сўмлик қисми чаканага тўғри келган. Ипотеканинг ўсиши яна секинлашган (+865 млрд. сўм). Негизини автокредитлар ташкил этувчи истеъмол кредитлари қолдиғи 332 млрд. сўмга қисқарган (учинчи ой кетма-кет). Чакана маҳсулотлардан асосан микроқарзлар фаол ўсмоқда (+1,7 млрд. сўм).

Корпоратив кредитлар қолдиғи жуда юқори даражада, 6,1 трлн. сўмга кўпайган. Корпоратив кредитлашда юқори фаолликни давлат банклари яратмоқда. Марказлашган ресурслар ҳисобига маъмурий кредитлашда етакчилик қиладиган Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Асакабанкининг корпоратив портфели энг юқори даражада ўсмоқда.

Ушбу ой давомида муаммоли кредитлар қолдиғи 710 млрд. сўмга ўсиб, 21,5 млрд. сўмдан ошган. Баъзи давлат банкларида муаммоли кредитлар камайгани эътиборли. Муаммоли кредитлар қолдиғи ва улушининг ўсиши асосан битта банк Ипотека банк ҳисобига тўғри келган. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Август ойида банкларнинг кредит қўшилмалари 509,7 триллион сўмга етди