Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда хорижий олий таълим даргоҳлари ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни такомиллаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Россия Федерацияси етакчи травматолог-ортопед, профессор А.Багиров Бухоро вилоятида бўлди. 

ؘ– Шу йил баҳор ойларида номукаммал отогенез суяклар синувчанлиги, ўнг сон суяги ёпиқ синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган бемор, таянч-ҳаракат аъзосидаги шикастланишдан халос бўлиш учун хорижда жарроҳлик амалиётини айнан россиялик профессор Акшин Багиров қўли остида ўтказган, – дейди республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали болалар жароҳатлари бўлими травматологи Бобир Муҳаммедов. – Беморга сон суягини тиклаш мақсадида вақтинчалик металл стенд қўйилган. Бугунга келиб россиялик юқори малакали травматолог ўзи раҳбарлигида ўтказилган жарроҳлик амалиёти самарасини билиш, қолаверса, бу борада Бухорода амалга оширилаётган иш услуби билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди. 

Ҳозирда, жарроҳлик амалиётини ўтказган бемор боланинг оёғидаги металл стенд олиб ташланди. Беморнинг аҳволи эса қониқарли. Россиялик врач травматолог А.Багиров филиалнинг катталар травматология бўлимида ётган беморлардан хабар олиб, уларда қўлланилаётган даво усуллари билан ҳам қизиқди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Россия: тиббиётдаги ҳамкорлик