Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими, шахсий хавфсизлик шўъбаси ҳамда “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир натижасида катта миқдордаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди.

Унда божхона юк декларациясида кўрсатилган юкларнинг оғирлиги ва инспекцион кўрик мажмуаси тасвирлари ўзаро мос келган бўлса-да, ҳужжатларда товар номи айнан “қора чой” деб кўрсатилганлиги тезкор ходимларда шубҳа уйғотди.

Гумонларга ойдинлик киритиш мақсадида холислар иштирокида амалга оширилган божхона кўригида юк декларацияда қайд этилган “қора чой” ўрнига, тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Мазкур юкларнинг божхона назоратидан ўтишини яхши англаган уддабуронлар, ҳужжатлар ва юкларнинг рентген тасвиридаги тафовутни камайтириш мақсадида тамаки маҳсулотини чой барглари билан ўхшаш эканлигидан фойдаланишга уринишган. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, умумий қиймати 17 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланаётган 705 500 қути ноқонуний тамаки маҳсулоти қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.  

Ҳозирда божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чой ўрнига тамаки