Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 28 августдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Мазкур фармон ижроси доирасида Наманган вилоятидан афв этилган 44 нафар шахс ўз оиласи ва яқинлари бағрига қайтди. Уларнинг беш нафари хотин-қиз, тўққиз нафари пробацияда жазо ўташдан озод этилган ҳамда 23 нафари шартли равишда афв қилинганлардир.

Афв этилган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун уларга кўмак бериш бўйича вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилди.

Афв қилинган 44 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди ҳамда улар орасида тадбиркорлик қилиш истагини билдирганларга кичик бизнес ва ҳунармандчиликни йўлга қўйишлари учун дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилди.

Жазодан қайтганлар орасида фуқаролик паспортига эга бўлмаган, Наманган шаҳри, Давлатобод, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманларида яшаш жойларида рўйхатга олинган шахсларга вилоят ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карта ҳужжатлари расмийлаштирилди.

– Мамлакатимиз раҳбарининг афв этишга қаратилган ҳужжати маҳкумларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиб, бундан буён Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш имкониятини яратиши билан муҳим аҳамиятга эга, – дейди Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бошқармаси катта инспектори, майор Аброр Жабборов. – Жумладан, фармонга асосан оилалар бағрига қайтарилганлар орасида пробация рўйхатида турган барча шахсларнинг бандлиги таъминланди. Уларга ўзлари қизиққан ёки танлаган соҳалари бўйича корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.  

Масалан, Уйчи тумани Дахякота маҳалласида яшаб келган, 2000 йили таваллуд топган, 2023 йилда суд ҳукми билан олти йилга озодликдан маҳрум этилган, мазкур жазо муддатидан 4 йил 11 ой 17 кун аввал афв этилган, қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган Исмоилжон Жакбаровга буюртмалар асосида дурадгорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишига кўмак берилди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Наманган вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида пробация ҳисобида жами 8010 нафар назоратдаги шахс бўлиб, уларнинг 2 минг 467 нафари ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган, 2 минг 672 нафари эса муддатидан илгари шартли равишда озод этилганларни ташкил этади. Назоратдаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уюштирилган “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркалари давомида 263 нафар шахс ишга жойлаштирилди.  

Аслида тинч-осуда дамларнинг қадрига етиш учун хатога йўл қўйиш, жиноят кўчасига киришга асло ҳожат йўқ. Лекин зулматни бошидан кечирган инсоннинг саодатли кунларга эътиқоди тобора юксалади. Бугун мусаффо ҳаводан баҳра олаётган, фарзандлари таълим-тарбиясига қайғуриш имкониятига эга бўлаётган, тузалишга жиддий аҳд қилган ҳамюртларимизнинг борар манзили эндиликда янада мунаввар бўлиши шубҳасиз.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афв – катта имконият демак