Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” можароси

“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ айтишича, бу ҳафта Ливан ва Сурияда ҳаракат аъзоларига пейжер ва радио орқали қилинган ҳужумлар “барча қизил чизиқлар”ни кесиб ўтди.

Мулозим “Al-Jazeera” орқали икки кун давом этган ва камида 37 кишининг ҳаётига зомин бўлган мисли кўрилмаган ҳужумлардан кейин эфирга узатилган илк телекўрсатувда воқеани “хавфсизлик ва инсонийлик нуқтаи назаридан кучли зарба” деб атади.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳ Исроилни айблаган портлашларда 2900 дан кўп одам жароҳатланган. Улардан 287 нафари оғир аҳволда.

Аввалги кўплаб хуружларда бўлгани каби Исроил ҳали ҳодиса учун жавобгарликни бўйнига олгани ёки уларга изоҳ бергани йўқ.

Самолётлар Ливан узра баланд овозда портлашлар содир этган. Насруллоҳ сешанба ва чоршанба куни бир вақтда содир бўлган фожиани “террор акти”, Ливан халқи ва мамлакат суверенитетига қарши “уруш эълон қилиш” белгиси, деб атади. “Ливан қаршилик ҳаракати тарихида мисли кўрилмаган”, ҳодиса эканини таъкидлади.

Етакчи таъкидлашича, Ҳизбуллоҳ “оқибат, қурбонлар ва хуружлардан қатъи назар” Ғазодаги фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Қурилма шифохона, бозор, уй ва бегуноҳ аҳоли манзилларида портлаган, душман имкон қадар кўпроқ одамни ўлдириш мақсадида “атайлаб” 4 мингта пейжер ва 1 мингта рациядан фойдаланган. Баъзи ҳужумлар дорихона ва савдо дўконлари, ҳатто хонадонлар, шахсий транспорт воситалари ва минглаб оддий одамлар, жумладан аёллар ва болалар бўлган жамоат жойлари, йўлларда содир этилган. Насруллоҳ ҳужумлар қисман бартараф этилгани қайд этиб, чунки “жуда кўп қурилма ўчирилган ёки фойдаланилмаётган эди” дея изоҳ берган.

Воқеа гуруҳ қўмондонлиги, назорати ва инфратузилмасига таъсир қилмагани ҳам қўшимча қилинган:

– Сизни ишонтириб айтаманки, бизнинг инфратузилмамиз бузилмаган.

Исроил Ливан жанубига ҳужумларини кучайтирмоқда. Шунингдек, қурилмалар портлашидан кейин минтақада вазият кенгайиб кетишидан қўрқиб, ўнлаб ҳаво ҳужумларини уюштирди. Исроил ҳарбий самолётлари пайшанба куни Жеззине ҳудудидаги 3 та шаҳарни ўққа тутди.  Бу ҳақда Ливан Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

Ливандаги исм-шарифлари ошкор этилмаган учта манбанинг “Reuters” ахборот агентлигига айтишича, бу ўтган йилнинг октябр ойида бошланган тўқнашувлардан бери энг кучли бомбардимонлардан бири бўлди.  

Исроил ҳарбийларининг маълум қилишича, мамлакат ҳаво кучлари 100 га яқин ракета учирувчи қурилмалари ҳамда бошқа инфратузилма обектларига зарба берган. Қурбонлар бор-йўқлиги ҳозирча маълум эмас.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3QsiFv8R-1U" title="Ukrainaning gʻalaba rejasi va Isroilning Livanga “yurishi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

“Al Hadath” телеканалининг айтишича, Исроилнинг Байрутга ҳужуми оқибатида “Ҳизбуллоҳ” нинг асосий етакчиларидан бири ва ҳарбий амалиётлар бўйича қўмондони Иброҳим Акил ҳалок бўлган. Акилнинг ўлими ҳали расман тасдиқлангани йўқ.  

Телеканал маълумотларига кўра, Иброҳим Акил 2024 йилнинг 30 июлида Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Байрутда ҳалок бўлган Фуад Шукрдан кейинги муҳим шахс ҳисобланган.

Пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Исроил мудофаа вазири "Ҳизбуллоҳ" катта товон тўлашини таъкидлаган. Исроил ўзининг Ливан билан чегараси яқинида трансчегаравий ҳужумлардан қочган аҳолининг қайтиши учун хавфсиз шароит яратмоқчи. Мудофаа вазири Галлантнинг айтишича, Яҳудий давлати ҳарбий ҳаракатлар кетма-кетлигини давом эттиради.

“Politico” нашрининг ёзишича, Байден маъмурияти Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги жанговар ҳаракатлар энди сезиларли даражада кенгайиб, кенг кўламли урушга айланиб кетишидан хавотирда. Вашингтоннинг ҳисоб-китобларига кўра, эскалациянинг олдини олиш имконияти жуда кам.

Ғазо резолюцияси

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Фаластин томонидан илк бор тақдим этилган ва Исроилдан 12 ой ичида ишғол қилинган ҳудудлардаги мавжудлигини тўхтатиш талаб қилинган резолюция мутлақ кўпчилик овоз билан қабул қилинди.

Фаластиннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси жорий йилнинг май ойида БМТ Бош Ассамблеясида овоз бериш йўли билан қўшимча ҳуқуқларни олганидан кейин ўзининг биринчи резолюция лойиҳасини Бош Ассамблеяга тақдим этди.  

Резолюция “Исроилнинг босиб олинган Шарқий Қуддус ва Фаластиннинг қолган ҳудудларидаги ноқонуний амалиётлари” деб номланган фавқулодда махсус сессияда овозга қўйилди.

40 дан ортиқ давлат томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳаси, 124 та ёқлаб, 14 та қарши овоз билан қабул қилинди.  43 давлат овоз беришда бетараф қолди.  

АҚШ, Исроил, Чехия, Аргентина, Венгрия, Фижи, Малави, Микронезия, Науру, Палау, Папуа-Янги Гвинея, Парагвай, Тонга ва Тувалу қарши овоз берди.  

“Биз Исроилдан босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ноқонуний мавжудлигини кечиктирмасдан тўхтатишни ва резолюция қабул қилингандан кейин 12 ой ичида буни амалга оширишни талаб қиламиз”, дейилади қабул қилинган резолюция матнида.  

Резолюция  Исроилдан Халқаро Суд қарорлари асосида ишғолини тўхтатиш талаби билан бир қаторда, барча аҳоли яшаш пунктларидан қўшинларини олиб чиқиш ҳам талаб қилинмоқда. Ҳужжатга кўра, Исроил босиб олинган Фаластин ҳудудларига етказган зарарни ҳам қоплаши керак.  

Шу муносабат билан, резолюцияда “барча аъзо давлатлар халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга” чақирилади. Шунингдек, улардан фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш, Исроил томонидан яратилган ноқонуний вазиятга тоқат қилмаслик, унга ёрдам бермаслик ва зарур санкцияларни қўллаш сўралган.

Россия-Украина низоси

Ушбу ҳафта Украина Россиянинг Твер вилоятига ҳаво ҳужумини уюштирди. Украина учувчисиз учоқлари ҳужуми йирик ёнғинга сабаб бўлди. Бу ҳақда “BBC” хабар берган.

Украина дезинформацияга қарши кураш маркази Россия “Град” ракеталари ва ўқ-доридан ташқари Торопесда КХДР ракеталарини ҳам ишга солишга шай турганини ёзган эди.

Москвадан 380 км шимоли-ғарбда, Украина билан чегарадан 470 км шимолда жойлашган Торопес шаҳри маъмурияти аҳолини эвакуация қилишга шайланган. Ҳудудда 13 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.  

РФ Мудофаа вазирлиги беш вилоят – Брянск, Курск, Орёл, Смоленск ва Белгород бўйлаб бир кечада уюштирилган ҳужумда жами 54 та дрон йўқ қилинганини маълум қилди.

“Sky News”нинг ёзишича, Зеленский иттифоқчиларига “Украинанинг ғалабаси режаси”ни тақдим этмоқчилигини маълум қилди.

“Турли “зарур қадамлар аниқ белгиланган” ва бу Киевга ҳақиқий, адолатли тинчлик ўрнатиш учун энг кучли позисияни беради”, - деб ёзган Зеленский.

Шунингдек, ўзига ишонган ҳолда “бу режанинг имконсиз жойи йўқ, 90 фоиздан ортиғи аллақачон тузилган”, дея қўшимча қилган президент.

– Кейинги ҳафта иттифоқчиларимизга “Ғалаба режа”мизни тақдим этамиз. Мен Украина билан бирга бўлган ва юртимизни ҳимоя қилишга ёрдам бераётган барчадан миннатдорман, – хулоса қилган Зеленский.

Киевнинг айрим иттифоқчилари Украинадаги зиддият қандай якунланиши мумкинлигини муҳокама қила бошлади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган.

Агентлик манбалари сўзларига кўра, Украина иттифоқчилари низони музокара йўли билан тугатиш қандай кечиши мумкинлиги ва бунинг эҳтимолий йўллари ҳақидаги сценарийни жиддий муҳокама қила бошлаган. Шу билан бирга музокара бўйича ҳар қандай қарорни фақат Киев қабул қилиши ва ҳеч ким Зеленскийга босим ўтказмаётгани таъкидланмоқда.

Можаро давом этаётгани ва жанг майдонида сезиларли ўзгариш йўқлиги сабабли баъзи Ғарб расмийлари боши берк кўчадан чиқиш учун дипломатиядан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқа бошлаган.

Айни пайт бу саъй-ҳаракат Ғарб давлатларида Киевни муддатидан олдин ўт очишни тўхтатишга мажбур қилиши мумкинлигидан хавотир уйғотмоқда. Қайси Ғарб давлатлари ва Киевнинг қайси иттифоқчилари экани кўрсатилмаган.

Зеленский Байденни Украинани НАТОга таклиф қилишга ва “ғалаба режаси” доирасида замонавий қурол-яроғларни барқарор етказиб беришга ундамоқчи.

Сардорбек Поёнов, Ёқуб Мелибоев, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинанинг ғалаба режаси ва Исроилнинг Ливанга “юриши” (+видео)