Минтақавий шериклик масаласи Марказий Осиё давлатлари тараққиёти кун тартибида доимо устувор ўрин эгаллаган. Барқарор ривожланишга кўп жиҳатдан ижтимоий-сиёсий жараён динамикаси, ўзгарувчан ички ва ташқи коньюнктура таъсир кўрсатади.

Минтақамизнинг стратегик жойлашуви, табиий минерал ресурсларга бойлиги, Европа ва Осиё ўртасида транзит макон бўлиб хизмат қилиши билан дунёнинг қудратли иқтисодиётлари эътиборини тортиб келган.

Айтиш жоиз, сўнгги йилларда минтақавий ҳамкорлик икки даражада ривожланмоқда: давлатлар миқёсида “Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашуви” ҳамда дунёдаги йирик куч марказлари билан фаол мулоқот шакли – “Марказий Осиё плюс” формати асосида.

Марказий Осиё барқарор иқтисодий ривожланиш суръатини намоён этаётган бозор сифатида намоён бўлмоқда. Иқтисодиёт фаол ўсиши баробарида минтақа демографиясида ҳам ижобий ўзгариш кузатилмоқда.

Аҳолиси қарийб 80 миллион кишини ташкил қилган минтақамиз жадал кучайиб бораётган, айни пайт хорижий ҳамкорлар учун янги имкониятлар эшигини очаётган, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаётган макроминтақага айланмоқда. БМТ тахминига кўра, 2050 йилга бориб Марказий Осиё аҳолиси 100 миллионга етади. Минтақамизга қизиқиш сезиларли даражада ошгани “Марказий Осиё плюс” платформалари фаолиятида яққол кўринади.

Ҳамкорлик салоҳияти ва имконияти ушбу давлатлар ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 75 фоизи тўғри келиши, бу маконда тўрт миллиардга яқин аҳоли истиқомат қилиши қайд этилмоқда. АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Европа Иттифоқи, Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан мулоқот кўлами изчил кенгайиб бораётгани фикримизни тасдиқлайди.

“Марказий Осиё плюс” мулоқот формати аввал ташқи ишлар вазирлари даражасида эди, эндиликда давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасига кўтарилган. Бу Марказий Осиёдан манфаат кўзлаётган қудратли давлатлар биз билан мулоқот йўлини танлагани, ҳар томонлама манфаатли шериклик йўлидаги масалаларни ҳал этишга конструктив ёндашув биринчи ўринга чиқаётганини англатади.

Бошқа томондан Марказий Осиё давлатлари ҳам дунё етакчилари билан тенг шароитдаги мулоқотдан манфаатдор. Сабаби, кўп томонлама мулоқот майдони минтақада бир-бирига зид манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, геосиёсий кучлар мувозанатини таъминлашга хизмат қилади.

Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Марказий Осиёга фаолияти даврида биринчи марта ташриф буюрди. 2023 йил июнь ойида минтақамизга Федерал Президент Франк-Валтер Штайнмайер келган эди.

Европанинг мазкур қудратли давлати Марказий Осиё билан аниқ, амалий натижага эришишга қаратилган, узоқ муддатли, очиқ ва фаол мулоқотни давом эттиришга қатъий интилишини намоён этмоқда.

Германия ушбу ҳамкорлик кун тартибини шакллантиришда минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига кўпроқ эътибор қаратаётгани қувонарли.

Ҳисоб-китобга кўра, Германияда ишчи кучи танқислиги 2035 йилга бориб 7 миллионга етиши кутиляпти. Миграция бўйича махсус комиссар Йоахим Штемп немис оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон “юқори малакали ёшлари кўп кам сонли давлатлардан бири”лигини таъкидлаган. Мазкур салоҳиятдан фойдаланиш ҳар икки томон учун манфаатли.

Ўзбекистон хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича ҳам инсоний, ҳам касбий ва малакавий имконият кенг. Шу нуқтаи назардан Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув якунида имзоланган Ўзбекистон ва Германия ўртасида Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим айни йўналишда муваффақиятли шериклик ўрнатиш учун ҳуқуқий асос яратади.

Ҳозирги геосиёсий манзара Марказий Осиё Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб иқтисодий манфаатини бирлаштирувчи чорраҳа сифатида, самарадор соҳа ва йўналишларни диверсификация қилиш борасидаги нуфузини кескин оширмоқда. Германиянинг етакчи компаниялари Марказий Осиё мамлакатлари билан инвестициявий ва технологик шерикликни кенгайтиришга интилаётгани бунинг ёрқин далили.

Хуллас, Ўзбекистон барча етакчи давлатлар билан умумий саъй-ҳаракатни янада мувофиқлаштириш, амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини қайд этиш жоиз. Шу мақсадда сўнгги йилларда савдо, сармоявий, транспорт ва гуманитар соҳалардаги минтақавий шерикликни узоқ муддатли кун тартиби ва истиқболли режалардан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш бўйича қатор фойдали таклиф, ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Мухтор Назиров,

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси доценти,

сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ва Германия мулоқоти: муштарак манфаатлар йўлида