Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, қулай инвестиция муҳити яратилмоқда. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар давом этмоқда.

“Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.  

Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган мазкур қонун билан хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини, шунингдек, давлат ташкилотини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва ушбу жараён якунлангунига қадар мазкур давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулки гаровга берилмаслигини белгиловчи норма киритилмоқда.

“Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан ошмаслиги кераклиги қайд этилмоқда.

Мазкур харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилиши белгиланмоқда.  

Сенаторлар маъқуллаган қонун давлат мулкини бошқариш соҳасини такомиллаштиради. Хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора бўлишини таъминлайди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора бўлади