Сайхунободлик фермер дала майдонида ўсиб турган дарахтларни кесиш қонунга зид эканлигини билса-да,  икки нафар ишчиси ёрдамида 21 туп қайрағочни кесиб,  сотиб юборган.

Бу эса Ўзбекистон  Республикаси Экология,  атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш ва иқлим ўзгариши  вазирлиги Сирдарё  вилояти бошқармаси Биохилма-хилликни асраш ва кадастрини юритиш шуъбаси ходимлари томонидан аниқланган ва далолатнома тузилган.

Далолатномага кўра,  фермер ва унинг шериклари  ўсимликлар дунёсига 1 миллиард 459 миллион 149 минг сўм зарар етказган. Бу  сўмма   Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш,  парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш  тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг 4-иловасига асосан ҳисобланиб,  мутахассислар томонидан асослаб берилган. 

Ушбу иш  Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод  туман судида  суд раиси Фазлиддин  Сувонқулов томонидан кўриб чиқилди. Фермер ва унинг шерикларига Ўзбекистон  Республикаси  Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан икки  йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Шу билан бирга, Ўсимликлар дунёсига етказилган зарар  тегишлича тартибда Ўзбекистон Республикаси  Экология,  атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлиги  Сирдарё  вилоят бошқармаси  фойдасига ундирилиши мазкур  суд томонидан белгиланди. 

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайрағочларни кестирган фермер жазога тортилди