Жаҳон банкининг тавсияси асосида болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит яхшиланишини таъминлаш мақсадида янги қонун ишлаб чиқилди.

Бу “Оилавий (маиший) зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонундир.

Сенат ялпи мажлисида мазкур қонун муҳокамаси жараёнида 2023 йил ва жорий йилнинг май ойига қадар содир этилган 894 та оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг 55,6 фоизи тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилгани қайд этилди. Қолгани бўйича суд томонидан тегишли жазолар тайинланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддалари болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинмоқда.

– Ҳимоя ордери берилиши – бу ишимиз битди дегани эмас, – деди мазкур қонун бўйича муносабат билдирган Сенат Раиси Танзила Норбоева. – Бу зўравонликка қарши курашиш ишининг бошланиши. Чунки, жабрланган шахсга тиббий, ижтимоий, психологик, иқтисодий, молиявий ёрдам берилиши керак. Айниқса, зўравонга нисбатан бизда ҳозирча ҳеч қандай амалий ишлар йўлга қўйилмаган. Махсус дастур ишлаб чиқиб, ҳар бир шундай шахс билан индивидуал тарзда ишлаш, бизга ёт бўлган иллатларга қарши курашиш керак. Шунинг учун бу масалага комплекс ёндашиш лозим. Бу масалалар юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яхши ишларни бошлади. Ушбу агентлик атрофида барча мутасадди вазирлик ва идоралар бирлашиб ишлаши зарур.

Сенаторлар маъқуллаган қонуннинг қабул қилиниши оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноят ишлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишига ҳуқуқий асос яратади.

Тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахснинг хулқига кўрсатиладиган ижобий таъсирнинг кучи янада ортади. Болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари яхшиланади.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликка оид ишлар бўйича ярашувга оид ариза фақат суд муҳокамаси пайтида берилади