Моҳиржон Турдалиев мамлакатнинг энг таниқли паррандачилик фермер хўжалиги раҳбарларидан бири. Шунинг учун ҳам у яқинда Президент фармонига кўра, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Аслида у ишни атиги 200 бош жўжа боқишдан бошлаганди.

–Ҳозирги кунда 400 минг бош паррандамиз бор. Бир йилда 50 миллионта тухум, 200-300 тонна гўшт ишлаб чиқарамиз, – дейди “Водий наслли парранда” фермер хўжалиги раҳбари Моҳиржон Турдалиев. –Бутун Ўзбекитсон бўйича сотамиз маҳсулотни.

Хўш, фермер ютуқларининг боиси нимада? Бундай савол-жавобга цехларда боқилаётган дуркун паррандаларни, сифатли тухумларни кўриб янада қизиқишингиз ортади.

–Биринчидан, зотга эътибор бериш керак. Биз Германиянинг “Lomon” зотли паррандаларини боқамиз. Яхши зот олиб келганингиздан кейин улар тез катта бўлади, касалликка чидамли, тухумлари йириклашади, –дейди Моҳиржон Турдалиев.

Биз одатда паррандани катта-катта цехларда, ерда ёки симтўрда боқишни биламиз. Аммо Моҳиржон Европанинг энг илғор ускуналарини жорий этди. Илгари 3 мингта жўжа боқиладиган майдонда бугун кўпқаватли технология қўллангани сабабли 42 мингта парранда сиғдирилган.

–Геманиянинг “Helmen” компаниясидан замонавий линия олиб келиб ўрнатдик. Ишлар автоматлашган. Ҳатто об-ҳавони меъёрлашгача, –дейди Моҳиржон Турдалиев.

Аммо паррандага ҳам дон керак, ҳам сув деганларидек, озуқа ва витаминлар аҳамияти ҳам кам эмас. Фермер хўжалиги 500 гектар қўриқ ер очиб, паррандага озуқа етиштиради.

–Яхши витамин бериш лозим. Сабаби тухумyнинг мазаси, сифати озуқага боғлиқ, – дейди фермер. –Буғдойни ҳам, маккани ҳам энг сарғайиб пишганини оламиз. Сабаби – таркибида креатин кўп, витамин А кўп. Айрим вақтларда макка, соя қиммат бўлиб кетади. Биз ўшанда ҳам паррандага белгиланган озуқа ва сифатли витамин берамиз. 

“Водий наслли парранда” фермер хўжалигида ҳозир Бахмал қишлоғи ва унинг атроф ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ ёшлар, аёллар келиб ишламоқда. Моҳиржон Турдалиевнинг эса ҳали ниятлари катта. Ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчи. Бундай қарорга у кўкрагига Давлат мукофоти тақиб қўйилгандаёқ келган эди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3RJCVPqld9g" title="Mukofotdan ruhlangan fermer" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

–Мен бундан фахрландим, – дейди “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Моҳиржон Турдалиев. –Бор кучимни сарфлаб Янги Ўзбекистонни ривожлантириш, янги ишчи ўринлари яратиш, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериб, камбағалликдан чиқаришга ҳиссамни қўшаман. Мукофотга жавобан яна кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлаймиз. 

Муҳаммаджон Обидов,Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукофотдан руҳланган фермер (+видео)