“Ер қаъри тўғрисида”ги қонун билан ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш чоғида юзага келадиган муносабатлар тартибга солинмоқда.

Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган мазкур қонунда соҳада қўлланиладиган асосий тушунчалар кенгайтирилди. Унда фойдали қазилмаларнинг таснифи, таркиби янада аниқлаштирилди.

Маъмурий ислоҳотлар доирасида ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органлари ваколатлари чегаралари аниқлаштирилди. Кон-геология вазирлиги, Экология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Контехназорат инспекцияси, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда.

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида “ягона дарча” принципи жорий этилмоқда.

Соҳанинг инвестициялар жалб этувчанлигини кескин ошириш мақсадида давлат органи назорати остида ер қаъридан фойдаланиш рухсатномасини лицензия эгаси томонидан тасарруф этиш (сотиш, гаровга қўйиш ёки бошқа шахсларга ўтказиш) механизми яратилмоқда.

Ер қаъри давлат фонди кадастр тизими янада такомиллаштирилиб, унда углеводород кадастри, кадастр квадрати каби тушунчалар киритилмоқда. Углеводородлар йўналиши кескин кучайтирилиб, жумладан, углеводород захираларини аниқлашга, геология-қидирув ишлари ва уларни ўзлаштиришга йирик инвестициялар киритишни жадаллаштириш учун олдиндан дастлабки ўрганиш, яъни рекогносцировка қилиш ишларига алоҳида қулай механизмда рухсатнома бериш тартиби белгиланмоқда.

Уран қазиб олиш ва шу билан боғлиқ жараёнда радиациявий хавфсизлик, шунингдек, Халқаро атом энергетикаси (МАГАТЭ) талаблари билан боғлиқ ҳолда қўшимча алоҳида талаблар белгиланмоқда. Шу билан бирга, норуда хомашё конларини қидириб топиш ва ўзлаштиришга оид нормалар кучайтирилмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни келгусида кафолатли асраш мақсадида ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлашнинг қоидалари, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этишнинг талаб ва механизмлари назарда тутилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун ер ости бойликларини масъулият билан геологик жиҳатдан ўрганиш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза этишни замонавий стандартлар асосида самарали ва тизимли йўлга қўйишга хизмат қилади.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ости бойликларидан масъулият билан фойдаланиш ва муҳофаза этишнинг замонавий стандартлари яратилади