Шу йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари сайлови бўйича сайловолди ташвиқотига 2024 йил 22 сентябрдан старт берилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг бугун бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳамда сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига оид масалалар кўриб чиқилди.  

Қайд этилганидек, бу йил парламент қуйи палатасига сайланадиган бир юз эллик нафар депутатнинг етмиш беш нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайловчиларнинг бевосита аниқ бир номзодларга берган овозларига мувофиқ сайланади. Қолган етмиш беш нафари эса ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати (яъни партия рўйхати) асосида сайланади.  

Мажлисда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш бўйича қарор қабул қилинди. Шунга кўра, бешта сиёсий партия томонидан бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган жами 375 нафар номзод рўйхатга олинди.

Шунингдек, ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига мазкур сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган жами 500 нафар партия рўйхатидаги номзодларни рўйхатга олиш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.  

[gallery-19372]

— Миллий сайлов тажрибамизда илк маротаба бешта сиёсий партия томонидан барча даражадаги депутатлик ўринларига 100 фоиз номзодлар кўрсатилди, — деди МСК котибияти раҳбари Худоёр Маматов. — Хусусан, сиёсий партиялар Қонунчилик палатасига жами 875 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 3 минг 625 нафар, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига жами 24 минг 850 нафар номзодлар, яъни барча сайлов округларида номзодлар тўлиқ кўрсатиш имконига эга бўлди. Бунда “E-saylov” интерактив порталининг ишга тушгани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу тизим орқали сиёсий партиялар номзодларнинг қонунчилик талабларига мослиги ҳолати бўйича сайлов комиссиялари билан тезкор ишлаш имкониятига эга бўлди.

Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар орасида аёллар сони 391 нафарни ёки 44,7 фоизни ташкил этди. Бу сайлов тарихимиздаги энг юқори кўрсаткичдир. Аввалги сайловларга қараганда номзодлар ҳам анча ёшарган. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг ўртача ёши 47,2 ёш. Улардан 44,2 фоизи 45 ёшгача бўлганлар, 44,3 фоизи 45-60 ёшдагилардир. Номзодлар орасида энг ёши 25 ёш.

Номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли. Улар орасида иқтисодчилар – 20,2 фоиз, педагоглар – 27,9 фоиз, муҳандислар – 7,9 фоиз, шифокорлар – 9,1 фоиз, ҳуқуқшунослар – 16,5 фоиз, тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакиллари 18,4 фоизни ташкил этади, — деди Х.Маматов.  

Йиғилишда ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар ҳам рўйхатдан ўтказилгани қайд этилди ва номзодлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.  

Бундан ташқари, мажлисда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Қарор билан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди.

Шунингдек, сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партияларга сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбати кетма-кетлигида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари белгиланди.

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов-2024: 22 сентябрдан сайловолди ташвиқотига старт берилди