Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда билдирилган фикр, таклиф, ташаббус ва топшириқлар ижроси доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида "Камбағал оилалар портрети" ишлаб чиқилди. Унга асосан тумандаги 1 минг 495 та оила камбағаллик реестрига киритилди. Улар "Сайхунобод тумани тажрибаси" асосида ишни йўлга қўйиш орқали камбағалликдан чиқарилади.

–Бу ишларни йўлга қўйиш учун олдинига "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури тайёрланди. Тумандаги ҳар бир маҳалла, унда истиқомат қилаётган оила ва унинг аъзолари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, унга асосан "Камбағал оилалар портрети" ишлаб чиқилди,– дейди туман ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов. – Ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган ва ижтимоий нафақа оладиган 3 495 нафар оила рўйхати шакллантирилди. Ишчи гуруҳ тузилиб, улар томонидан ҳар бир оила ўрганилди ва 5 та тоифага ажратилиб, эҳтиёжманд, оғир аҳволдаги 300 та оилага масъуллар бириктирилди.

Энг асосийси, "Сайхунобод тажрибаси" асосида иш ташкил этилиб, камбағал оила, улар аъзолари бандлигини таъминлаш ҳамда ўз хонадонини даромад манбаига айлантириш мақсадида 3 талик ва 5 талик оилавий пакетлар ишлаб чиқилди. Ушбу пакетлар ҳисобига қорамол ва қўй, парранда ҳамда асалари уялари аҳоли хонадонларига етказиб берилиб, оилавий тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларга кўмак кўрсатилиб, улар камбағалликдан чиқарилади. Шу кунларда бу борадаги ишлар туманда бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича намуна тариқасида тумандаги Мустақиллик маҳалласи танлаб олиниб, унда истиқомат қилаётган 799 та оиланинг "Ижтимоий портрети” шакллантирилди. Улар бешта тоифага ажратилди ва тўртинчи, бешинчи тоифага киритилган 33 та эҳтиёжманд оилани камбағалликдан чиқариш бўйича ҳар бир оилага бештадан масъул бириктирилди.

Бу борадаги ишлар йил сўнггига қадар амалга оширилиб, тумандаги 1 минг 495 та камбағал оила тўлиғича камбағалликдан чиқарилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 495 та оила камбағалликдан чиқарилади