Санъат, куй-қўшиқ инсонга илоҳий қувват бахш этади. Шунинг учун қаердаки асл истеъдод эгалари халқ қаршисига чиқар экан, одамлар уларга иштиёқ билан интилади. Фарғонада ҳам шундай бўлди. Ўзбек миллий мақом маркази Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамблининг концерти ҳақиқий шинавандалар учун байрамга айланди эди. Саҳнада Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги энг иқтидорли созанда ва ҳофизлар Навоий, Лутфий, Машраб, Фурқат-у Нодирабегим битган ғазалларни моҳирлик билан ижро этдилар. Ҳар бир куй, ҳар бир қўшиқ тингловчи қалбидан жой олди, унга руҳий ҳузур берди.

–Мана ҳозир мақом ансамблининг концертини томоша қиляпмиз. Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Абдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги республика мақом марказининг концертини Фарғона вилояти халқи, меҳмонларимиз қалби, вужуди билан тинглашяпти. Бу билан нима демоқчиман. Мақом унутилиб борятган эди. Мақом қайтадан туғилди. Халқнинг қалбига қайтадан кирди, – дейди меҳнат фахрийси Ғуломжон Мадумаров. – Мен оддий Фарғона фуқароси, санъат шайдоси сифатида қалбим нурга тўлди. Абдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги мақом ансамблига бутун Фарғона халқи,нуронийлар номидан миннатдорчилик билдираман.

“Сараҳбору Ироқ”, “Мўғулча-ю наво”, “Чапандозу наво”, “Насрулло” каби ўзбек мақомининг нодир дурдоналари ёш бўлсада, ноёб овозлар томонидан куйланиши халқимизнинг бу қадимий санъати ўлмас мерос эканига яна бир далилдир. Найчи Абдулаҳад Абдурашидов, қонун устаси Абдурахмон Холтожиев, хофизлар Фурқат Ашуралиев, Набижон Иброҳимов, Гулбаҳор Эрқулова санъатимиз жавоҳирлари каби истеъдод соҳибларидир. Мақомнинг аҳамияти ҳақида устоз Абдуҳошим Исмоилов ҳам ҳаяжон билан гапирдилар.

–Муҳтарам Президентимиз вилоятларга бориб мақомни тарғибот қилинглар, вилоятларда мақом мактаблари очилсин, вилоятларга бориб концерт қўйинглар, деди.

Мен ўйлайманки, мақом оҳанглари, куйлар ўзбек миллатининг дарди, юраги, маданиятидир. Мақом нима дегани? Мақом бу –мотам эмас. Мақом инсоннинг руҳини тозалайди. Ёшларни тарбияга чақиради. Мавлоно Лутфий, ҳазрат Навоийлар ғазалларида айтилаётган нарса бу–одоб. Мақом шунга чақиради. Президентимиз мана шуларни ўйлаган...

Батафсил видеода кўринг.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6Ou59CODwZ8" title="Maqom – boqiy sanʼat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(сурат,видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақом – боқий санъат (+видео)