Шу кунларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б. Шерзод Ҳидоятов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида ҳам манфаатли алоқаларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашув ва музокараларида эришилган натижалар ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, қурилиш ва коммунал соҳаларда ҳам самарали алоқалар тараққий этиб бормоқда. Бу жиҳатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири бошчилигидаги делегация иштирокида бўлиб ўтган кенг қамровли учрашувларда яққол намоён бўлди.

Куни кеча делегация аъзолари Москва шаҳридаги аҳоли турар жой биноларини кўздан кечирдилар. Танишув жараёнида Россия қурилиш индустриясида кенг қўлланилаётган энерготежамкор технологиялар, қурилиш бозорига рақамли тизимларни жорий этиш, IT консалтинг хизматлари каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шерзод Ҳидоятов бошчилигидаги масъуллар “DOM.RF” жамияти бош директори В.Мутко билан учрашиб, қурилиш ва уни молиялаштириш соҳасида Россиянинг илғор тажрибаси юзасидан муҳокама ўтказдилар. Унда ҳудудларни комплекс ривожлантириш стандарти, шаҳар атроф-муҳит сифатини оширишнинг муҳим йўналишлари, лифт маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда диспетчерлик хизмати ва соҳани IT технологиялар асосида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунларида томонлар бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Икки томон ўртасидаги манфаатли учрашувлар бугун ҳам давом этди. Россия қурилиш бозорида етакчи ўринга эга “Домклик” компанияси билан ўтказилган музокараларда қурилиш босқичлари, “нолдан-тайёргача” тизими асосида амалга оширилаётган амалий тажрибага оид тақдимотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Хусусан, қурилиш ва кўчмас мулкни расмийлаштириш, кредитлаш ва олди-сотди шартномаларига доир тўпланган тажриба хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, делегация таркибида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари билан бир қаторда бошқа манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари ҳам бор. Ташриф давом этмоқда.

Ш. Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш соҳасида халқаро тажриба ўрганилмоқда