Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 40-моддаларига мувофиқ сиёсий партиялар томонидан "E-saylov" ахборот тизими орқали депутатликка кўрсатилган номзодлар рўйхати тасдиқланди.

Ҳудудий сайлов комиссияси беш кунлик муддатда номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги хабарни номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойини, шунингдек, уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни кўрсатган ҳолда эълон қилади.

Шунингдек, йиғилишда ҳудудларда сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида фикр-мулоҳазалар айтилди. 

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда депутатликка кўрсатилган номзодлар рўйхати тасдиқланди