Будапешт шаҳрида давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 8-тур ўйинлари якунланди.

8-тур ўйинларининг эркаклар мусобақасида Ўзбекистон – Сербия жамоаси билан куч синашди.

Муросасиз баҳсларда Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов рақиблари билан дурангга эришди. 1-шахмат тахтасида ҳаракатланган Нодирбек Абдусатторов рақибини мағлуб этиши ҳамюртларимизга қимматли очкони тақдим этди ва умумий очколар сонини 14 тага етказишига олиб келди.

Шу тарзда мамлакатимиз миллий терма жамоаси 14 очко билан турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Аёллар ўртасидаги мусобақада руҳий босим остидаги ўйинда ҳамюртларимиз АҚШ шахматчиларига имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 11 турдан иборат шахмат олимпиадаси баҳслари  22 сентябргача бўлиб ўтади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Абдусатторовнинг шижоати муҳим ғалабани тақдим этди