–Марғилон нафақат улуғ алломалар юрти, балки буюк санъаткорлар ватани ҳамдир, – дейди меҳнат фахрийси Жалолиддин Камолов. –Бугун Жўрахон Султонов ва Маъмуржон Узоқов ижро этган, яратган асарларини Мубинахон ва Лайлохонлар маромига етказиб куйладилар. Уларни кўриб кўзимизга ёш келди, уларнинг санъатга ишқ-у муҳаббати ва иқтидорини кўриб тан бердик.

Бундай эътироф сўзлари уч кун давомида Фарғонадаги санъат саройига келган мухлислар томонидан бот-бот тилга олинди. Ҳа, санъат, истеъдод, иқтидор тугалмас, чеки йўқ неъмат каби. Бу Жўрахон Султонов ва Маъмуржон Узоқов номидаги республика танлови чоғи яна бир бор намоён бўлди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган ҳофизлар бирин-кетин саҳнага чиқиб устозлар яратган, устозлар куйлаган қўшиқларни ижро этдилар.

[gallery-19360]

Ниҳоят танлов ҳайъати уларнинг иқтидори, ижро маҳорати, овоз пардалари, саҳнада ўзини тутиш-у мухлислар билан мулоқотигача бўлган жиҳатларни ҳисобга олиб, ғолиб ва совриндорларни эълон қилишди. Фарғоналик Мубинахон Жўраева, Тошкент вилоятидан Салоҳиддин Абдуфаттоев, Наманган вилоятидан иштирок этган Отабек Исоқов кўрик- танловнинг 3-ўрнига муносиб кўрилди. Сурхондарё вакили Нодир Ваҳобов ва фарғоналик Лайло Сойназаровалар иккинчи ўринни эгаллади.

Кўрик-танловнинг 1-мукофоти Навоий вилоятидан бўлган янги овоз соҳиби Шерзод Мардоновга насиб этди. У икки буюк санъаткор ижодига мурожаат қилиб, уларнинг қўшиқларини ғоят моҳирона ижро этди.

–Жўрахон Султонов ижодига қизиқишимнинг сабаби унинг дардли овозидир. Устозда миллий оҳанг, миллий товушлар ўзгача янграйди, – дейди танлов ғолиби Шерзод Мардонов. –Устозлар ўзбек мумтоз қўшиқчилигида жуда катта мактаб яратган. Бундан ташқари, улар ҳамнафаслик санъатини юксакларга олиб чиққан ҳофиздир. Шунинг учун ҳам мен Жўрахон Султонов ва Маъмуржон Узоқов куйлаган қўшиқларни тасмадан тинглаб ўргандим.

Танловнинг аҳамияти устоз санъаткорлар хотирасини улуғлаш билангина ўлчанмайди. Юзга яқин иштирокчи ёшлар орасидан соҳир овоз соҳиблари, ноёб нола ва юқори пардаларда қўшиқ авжини бир текис оладиган ижрочилар кашф этилди. Улардан бири, шубҳасиз танлов ғолиби Шерзодбек Мардонов эди. Сиз ҳам уни тингланг-а!

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LPC_5GXy1hI" title="Tanlov gʻoliblari taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танлов ғолиблари тақдирланди (+видео)