Буюк ипак йўлидаги қадим Марғилонда “Атлас байрами” VI халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали тантанали равишда очилди. Унда сўзга чиққан ташкилотчилар – ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ҳокимлик ва “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарлари мазкур фестиваль Марғилон дунёнинг етакчи ҳунармандларини олтинчи бор жамулжам қилганини таъкидлашди. Бу гал 30 та хорижий давлатдан 60 нафар соҳа устаси келгани унинг нуфузидан дарак беради.

Аслида “Атлас байрами” тадбирлари аввалроқ бошланганди.

–Ўн кундан буён фестиваль иштирокчиси бўлган хорижий ва мамлакатимиз ҳунармандларига семинар- тренинг ўтказдик. Уларнинг аксарияти ёшлардир. Бундан ташқари, соҳа ютуқ ва муаммоларига бағишланган илмий анжуман ҳам ўтказилди, – дейди Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, санъатшунос олим Акбар Халилов. 

[gallery-19350]

Анъанавий ҳунармандчилик ва этнодизайн йўналишидаги ўқув-тренинглар, айниқса, ёш ҳунармандлар учун фойдали бўлди. Атлас байрами доирасида унинг иштирокчиларига махсус касб-малака сертификатлари берилди.

Мазкур фестиваль яна бир жиҳати билан аҳамиятлидир.

–Бир қатор ҳунармандчилик марказлари очилди, уларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни намойиш қилиш учун алоҳида кўргазма заллари ташкил этилди, – дейди академик Акбар Халилов. –Бу ишлар ҳаммаси “Атлас байрами” муносабати билан амалга оширилган. Фестивалнинг ижтимоий аҳамияти ҳам бор. Минглаб уйда ўтирган аёллар, қизлар ҳунар ўрганиб, ишли бўлдилар.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dRoNDFQA9fI" title="Margʻilonda “Atlas bayrami” festivali" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Марғилондаги “Ҳунармандлар маркази”да иштирокчилар учун анъанавий мато ва ипак гилам тўқимачилиги бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Бу ерда марғилонлик усталар тўқиган, тиккан мато ва маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёни билан танишилди.

Биз билан суҳбатда Ҳиндистондан келган кашта устаси Анита Рама Кришна ҳаяжон билан таассуротларини баён этди:

–Ўзбекистон халқининг иқтидори улар тўқиган матолардан ҳам яққол кўриниб турибди. Ип ва ипак толаларига меҳр бериб, самовий ранг ва жилваларни муҳрлаганлар. Масалан, мана бу ипакдан тўқилган бахмал мени маҳлиё этди. Ҳатто ундан сотиб ҳам олдим. Аммо сиз Ҳинд каштасини кўрганмисиз. У ҳам ҳайратланарли. Ҳиндистонда тўқимачилик ҳам ривожланган. Ҳали бир-биримиздан ўрганадиганларимиз кўп экан.

“Атлас байрами” фестивали яна уч кун давом этади. Унда илмий-амалий конференция, модалар намойиши, малакавий машғулотлар бўлиб ўтади.

Муҳаммаджон Обидов,Элёр Олимов (сурат,видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилонда “Атлас байрами” фестивали (+видео)