Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 20 август куни Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида солиқ текширувлари ўтган йилга нисбатан икки карра қисқарганини таъкидлади ва “Нима учун бу рақамларни айтаяпман? Чунки, “текширса – қўрқади, қўрқса – солиқ тўлайди”, деган қараш билан иш юритмасликни ҳамма, айниқса, солиқчилар тушуниб етди. Содда қилиб айтганда, мансабдорларни тадбиркор билан “сиз” деб гаплашишга ўргатиб, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича туб бурилиш ясадик”, – деди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори туфайли юртимиз тадбиркорлари эркин фаолият юритмоқда. Аммо соҳа вакиллари ҳали-ҳануз айрим ғайриқонуний ҳолатлардан азият чекмоқда. Хусусан, Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 15 декабрдаги 20/5-91729-сонли қарори пухта қабул қилинмагани боис, у билан боғлиқ низо судгача етиб келди.

Гап шундаки, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 24 октябрдаги 00321-хс-сонли буйруғига асосан “Great Master Building” МЧЖнинг Данғара тумани Саноат кўчасида жойлашган шаҳобчасида 2023 йил 25 октябрдан бошлаб 8 иш куни давомида солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш давомида жамият мазкур манзилда фаолият кўрсатмаётгани аниқланган. Шу сабабли тадбиркорнинг фаолияти вилоят давлат солиқ бошқармасида мавжуд маълумотлар (солиқ ҳисоботлари) асосида таҳлил қилинган. Жумладан, “Great Master Building” МЧЖ томонидан 2022 йил якуни бўйича солиқ органларига тақдим қилинган баланс ҳисоботида 13 миллиард 213 миллион 63 минг сўмлик товар-моддий бойликлар захираси акс эттирилган. Шундан, ишлаб чиқариш заҳираси 11 миллиард 292 миллион 906 минг сўм, тугалланмаган ишлаб чиқариш эса 1 миллиард 920 миллион 157 минг сўмни ташкил этган.

Аммо жамият масъуллари товар-моддий бойликлари сақланаётган омборлар тўғрисида маълумот тақдим этмагани сабабли, 13 миллиард 213 миллион 63 минг сўмлик товар-моддий бойликлар камомад деб баҳоланган. Бунга жавобан “Great Master Building” МЧЖ 2023 йил 21 ноябрда солиқ бошқармасига 60-сонли эътироз хатини тақдим этган. Унда тадбиркор камомад деб баҳоланган 13 миллиард 213 миллион 63 минг сўмлик қурилиш материаллари Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасида қурилган ва 2023 йилда фойдаланишга топширилган турар-жойлар учун сарфланганини билдирган. Исбот сифатида Давлат кадастрлар палатаси Қўқон шаҳар филиали томонидан тайёрланган кадастр ҳужжатлари ҳам илова қилинган. Бироқ солиқчилар жамиятнинг ушбу манзилдаги кўчмас мулк ва омборлари ижара шартномаси “E-IJARA” электрон дастурида рўйхатдан ўтмаганини асос қилиб, эътироз хатини инобатга олмаган.

Қолаверса, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 13 мартдаги 203-хс-сонли буйруғига асосан “Great Master Building” МЧЖда солиқ аудити ўтказилган. Бошқарманинг 2023 йил 14 июлдаги 99-сонли қарори билан молиявий жарималар қўлланган. Яъни жамият 2020 йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозимлиги асос қилиб олиниб, оғирлаштирувчи ҳолатларда молиявий жарима қўлланган.

Шундан сўнг, 2023 йил 15 декабрда вилоят давлат солиқ бошқармасининг 20/5-91729-сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра, “Great Master Building” МЧЖга нисбатан 13 миллиард 213 миллион 63 минг сўмнинг 12 фоизи – 1 миллиард 585 миллион 567 минг сўм миқдорида қўшимча қиймат солиғи ҳисобланган. Шунингдек, 44 миллиард 738 миллион 702 минг сўмлик умумий солиқ базасининг 20 фоизи – 8 миллиард 947 миллион 740 минг сўм ва Солиқ кодексининг 216 ва 223-моддаларига кўра, 13 миллиард 213 миллион 63 минг сўм камомаднинг 40 фоизи – 5 миллиард 285 миллион 225 минг сўм миқдорида молиявий жарималар қўлланган.

Кейинчалик эса, солиқ бошқармасининг 2023 йил 23 декабрдаги 20/5-93255-сонли қарорига мувофиқ, дастлабки ҳужжатдаги хатолик тузатилиб, МЧЖга нисбатан 8 миллиард 947 миллион 740 минг сўмлик молиявий жарима ҳақидаги қисми чиқариб ташланган.

Албатта, бундай ноқонуний ёндошув тадбиркорни қаттиқ ранжитган. Шу сабабли, у Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 15 декабрдаги 20/5-91729-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, Фарғона туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган.

Суд мажлисида вилоят давлат солиқ бошқармасининг юқоридаги қарори қонунга зид равишда қабул қилинганлиги аён бўлди. Тўғри, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 14 июлдаги 99-сонли қарорига асосан “Great Master Building” МЧЖ 2020 йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозим деб топилган ҳамда унга нисбатан молиявий жарималар қўлланган. Аммо Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарори билан солиқ бошқармасининг мазкур қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Апелляция инстанцияси эса ўзининг 2024 йил 23 январдаги ажрими билан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Ушбу суд ҳужжатларида солиқ бошқармасининг “Great Master Building” МЧЖни 2020 йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши кераклиги ҳақидаги хулосаси инкор этилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 72-моддасига мувофиқ, маъмурий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.

Бундан ташқари, тадбиркорнинг 13 миллиард 213 миллион 63 минг сўмлик товар-моддий бойликлари турар-жой биноси сифатида жамият балансига қабул қилинган бўлса-да, уларни реализация қилинмаганлик ҳолати вилоят давлат солиқ бошқармасининг низоли қарорида исботланмаган. Шу сабабли, бу ҳужжат қонуний ва асосли эмас.

Янгиланган Конституциямизнинг 63-моддасида “Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак” дея қайд этилган.  

Фуқаролик кодексининг 12-моддасига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ана шу асосларга таянган Фарғона туманлараро маъмурий суди Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 15 декабрдаги 20/5-91729-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилди.

Хулоса ўрнида яна Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгилаб ўтилган муҳим масалага эътибор қаратиш лозим. Давлатимиз раҳбари тадбиркорлик учун қўшимча шароитлар яратиш борасида янги ташаббусларни илгари сурди. Улардан бири – бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш, бу муҳим бешта йўналишдан бири сифатида белгиланган. Зеро, тадбиркор бюрократик тўсиқларсиз фаолият юритса, унинг иқтисодиётимиз равнақига қўшаётган ҳиссаси янада юқори бўлади.

Элмурод ОРТИҚОВ,

Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси 

 Хуршид СУЛТОНОВ, журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Текширса – қўрқади, қўрқса – солиқ тўлайди (ми?) ёки фарғоналик солиқчиларнинг ноқонуний қарори судда ҳақиқий эмас деб топилди