Соғлиқни сақлаш вазирлигида ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш бўйича Глобал жамғарма вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Глобал жамғарманинг Грантларни бошқариш бўлими бошлиғи Марк Эдингтон бошчилигидаги делегацияни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов қабул қилди.

Бундан кўзланган мақсад жамғарманинг Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги жорий ва истиқболдаги грант дастурларини муҳокама қилишдир, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда томонлар юртимизда 2021-2024 йиллар давомида “Ўзбекистон Республикасида аҳолининг энг заиф қатламларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда 90-90-90 ва Stop TB мақсадларига эришиш бўйича фаолиятни кучайтириш” номли грант доирасида сил ва ОИТСга қарши курашиш борасида қатор ютуқларга эришилгани ҳақида айтиб ўтди.

Жумладан, фтизиатрия тизими тубдан такомиллаштирилди: барча бирламчи тиббиёт муассасаларида DOTS бурчаклари ташкил этилди, ЖССТ тавсияларига мувофиқ силнинг дори воситаларига сезгир ва чидамли шаклларини аниқлаш ва даволашнинг замонавий стандартлари жорий этилди. Сил ташхиси учун замонавий лаборатория ускуналари ва реагентлар келтирилди. Сунъий интеллектга эга замонавий мобил ва стационар рентген аппаратлари олиб келинди.

Силга қарши лабораторияларда биохавфсизлик таъминланди. Ягона электрон маълумотлар базаси жорий этилиб, барча фтизиатрия муассасалари компьютер техникаси билан таъминланди. Юқори малакали кадрлар тайёрланди. Туберкулез касаллиги билан оғриган беморларни видео-кузатув орқали даволашни амалга ошириш татбиқ этилди.

Бундан ташқари, 52 минг нафардан ортиқ ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар вакиллари профилактик тадбирлар билан қамраб олинди, ОИВ билан яшовчи шахслар ретровирусга қарши дори воситалари билан таъминланди. 15 та ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Мамлакатда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида ОИВ ва сил касалликларининг олдини олиш, даволашнинг янги усуллари ва самарали дори воситаларидан фойдаланиш муваффақиятли тарғиб қилинмоқда.

Шунингдек, учрашувда лойиҳанинг янги даврини молиялаштириш масаласи муҳокама қилинди. У 2025-2027 йилларни қамраб олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Глобал жамғарма дунёда ОИТС, сил ва безгакнинг олдини олиш, беморларни даволаш ва парвариш қилиш бўйича дастурларнинг энг йирик молиялаштирувчиси ҳисобланади. Жамғарма Ўзбекистонда ўз фаолиятини 2006 йилда бошлаган. Тегишли ҳуқуқий ҳужжатга кўра, унинг грант маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари белгилаб берилган.

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 90-90-90 ва Stop TB мақсадларига эришиш сари бормоқда