Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларидан мурожаатлар келиб тушган.

Хабарга кўра, ушбу мурожаатлар Қўмита томонидан ўз вақтида ўрганилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.

Жумладан, қуйидаги асоссиз ҳисобланган қарздорликлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган:

— Касби туманидаги «MAXMATOV JASUR RAMAZONOVICH» МЧЖ томонидан йўлланган мурожаатни ўрганиш жараёнида Касби туман электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергиясидан 51 млн сўмлик қарздорлик;

— Касби туманида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор А.Чориевнинг тугатилган тадбиркорлик субъектига Касби тумани электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергиясидан 986 минг сўмлик қарздорлик;

— Қарши шаҳар «KOMFORT UNIVERSAL BARAKA SAVDO» ХК мурожаатини ўрганиш жараёнида Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергиясидан 19,5 млн сўмлик қарздорлик.

Шу билан бирга, юқоридаги субъектларга қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилган.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 18-моддасига асосан кўрсатилган хизматлар учун ортиқча ҳақ олиш тақиқланган.

Севинч Тўраева тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда тадбиркорларга асоссиз ҳисобланган қарздорликлар Рақобат қўмитаси кўрсатмаси билан бекор қилинди