Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказилган очиқ танловларда 503 нафар номзод муҳокама қилинди. Уларнинг 378 нафари судьялик лавозимига муносиб деб топилган, 52 нафари судьялик лавозимига номуносиб деб топилган бўлса, 73 нафари ваколати муддатига бошқа судьялик лавозимига қайта тайинлаш рад этилган.

Бу Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилди. 

2024 йил 18 сентябрь ҳолатига кўра, тизимда 1 минг 490 нафар судья фаолият юритаётган бўлиб, шундан 209 нафарини (ёки 14 фоизи) аёл судьялар ташкил этди. Аёлларнинг 24 нафари раҳбар лавозимларга тайинланган. 

Фаолият кўрсатаётган судьяларнинг 511 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, 923 нафари ўн йиллик муддатга, 54 нафари муддатсиз даврга тайинланган. 

2024 йилнинг ўтган даврида 32 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилган. Уларнинг 13 нафари судьялик қасамёдини, 6 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузган. 13 нафари ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди. 

Маълумки, 2025 йил 1 январда суд тизимида янги институт – тергов судьялари фаолият бошлайди. Айни пайтда ушбу янги лавозимга муносиб номзодларни танлаш ва тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, кенгаш ҳамкор ташкилотлар билан жойларга чиқиб, жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун “Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини танлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш ҳамда бошқа процессуал чоралар қўллаш бўйича халқаро амалиёт” мавзусида халқаро семинарлар ўтказиб келмоқда. 

Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилари саъй-ҳаракатлари билан “Судьялар дахлсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари”, “Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби”, “Фуқаролик ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар” тўплами, “Суд тизимида манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши курашиш” номли рисола ва ҳуқуқий қўлланмалар нашр этилди. 

Судьялар олий кенгаши томонидан Судьялар одоби кодекси янги таҳрирда қабул қилинди. Айни пайтда “Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби тайёрланиб, нашр этилиши арафасида. Мазкур тўплам ўзбек тилидан ташқари рус ва инглиз тилларига ҳам нашр этилиши кўзда тутилган. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар олий кенгаши: 32 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди 