Бугунги кунда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси кўплаб хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 3 майдаги «Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ҳамкорлигида «Ипакчиликда навбатдаги семинар: япон технологияси асосида ипак ва пилла толасининг сифатини ошириш ҳамда электр энергиясини тежаш» юзасидан ўқув семинари ташкил этилди. 

Семинар иштирокчиларига Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) экспертлари ва Ипакчилик илмий тадқиқот институти олимлари томонидан соҳа ривожига оид кўплаб мавзулар юзасидан маърузалар қилинди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BhLg4T-Guv4" title="Yapon texnologiyasi asosida pilla sifati oshiriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– Биринчи навбатда, ушбу семинарни ўтказиш имконига эга бўлганимиздан хурсандман, – деди япониялик мутахассис Эйка Ямад. – Ўзбекистон ипакчилигининг келажаги буюк деб ҳисоблайман. Ушбу семинарнинг асосий мақсади Ўзбекистон ипакчилиги ривожига ўз ҳиссамизни қўшишдир. Семинарда тут дарахтларини етиштириш, пиллани ишлаш, қайта ишлаш масалалари, ипакчилик фабрикалари ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар, каби масалалар муҳокама қилинди. Ҳозирги кунда дунёда юқори сифатли ипак хом ашёсига талаб жуда юқори. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон юқори сифатли ипак хомашёсини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича катта салоҳиятга эга, деб ҳисоблайман. Шунингдек, мамлакатингизда ипакчиликни ривожлантириш давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланаётгани ҳақида эшитдик. Бугунги семинарда тут дарахтларини етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган тавсияларимиз бу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз. 

Шунингдек, семинарда энергия тежовчи энг илғор технологиялардан фойдаланиш, ундан фойдаланганда эришиладиган натижадорлик бўйича ҳам маъруза қилинди. 

Семинар иштирокчилари ўзларида туғилган саволлар бўйича маърузачилардан керакли жавобларни олди. 

Гулноза Бобоева, Нишонбой Абдувоитов ( видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япон технологияси асосида пилла сифати оширилади (+видео)