Танқиддан сўнг

Бундан икки ой олдин Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги олис тоғли қишлоқ –Қизилтомдаги узоқ йиллардан бери аҳолини қийнаб келаётган ва ечимини кутиб ётган йўл ва тиббий хизмат каби муаммолар хусусида “Қизилтом қишлоғидаги муаммоларни ким ҳал этади?” сарлавҳали танқидий мақола бергандик.  

Кўтарилган муаммоларга қай даражада эътибор қаратилган ёки қаратилмаганини ўрганиш мақсадида яна ўша манзилда бўлдик.  

Доимгидек тонг қоронғусида фотомухбир билан манзилга отландик. Тонг ёришиб, бобо қуёш тоғлар орасида кўтарилган пайтда Майданак обсерваториясига етиб бордик.  

Ҳар доимгидек Қизилтомдаги мактаб директори Аваз Бобоев бизни кутиб олди. Бу гал домланинг кайфияти анча яхши. Боиси қишлоққа олиб борувчи йўл муаммосини кўтарганимиздан кейин туман йўл ташкилотининг махсус техникалари йўлни текислаш ва суриш учун анчагина тер тўкибди.  

Обсерваториядан қишлоққача бўлган машаққатли ўнқир-чўнқир йўл тахминан 8 километрни ташкил қилади. Ўтган гал нақд икки соатда минг машаққатлар билан қишлоққа тушиб борган эдик. Бу гал анчагина тез туша бошладик. Йўл-йўлакай Аваз ака билан суҳбатлашиб кетдик.  

[gallery-19321]

– Сизлар келиб муаммони кўтариб чиққанингиздан кейин йўл қурувчилар келди, – дейди Аваз Бобоев. – Йўлнинг тахминан 6 километр энг ёмон қисмини суриб текислашди. Икки соатлик йўлга 20-25 минутда тушиб боряпмиз. Илгари “УВАЗ” ва “Нива” каби машиналардан бошқаси юра олмасди бу йўлларда. Ҳозир енгил машиналар ҳам бемалол тушиб боряпти. Аммо охиригача бора олишмади. Яна икки километрга яқин қисми, яъни дарё бўйлаб борадиган йўл қолди. Насиб этса, қолганини ҳам қилиб беришга ваъда беришди. Шунга ҳам одамларимиз хурсанд. 30-40 йил ичида қишлоғимизга умуман эътибор бўлмаганди. Ниҳоят ишлар бошланиб кетди.  

Тошлоқ тоғ йўли. Аваз ака айтганидек, тепадан “Турнадарё” ўзани бошланган жойгача қийналмасдан тушиб бордик. У ёғи яна ўша аҳвол. Ҳадемай қиш мавсуми бошланади. Қишлоққа қор ва ёмғирлар эрта тушади. Бундан ташқари, текисланган йўлга тош ҳам ётқизиш керак. Боиси текисланган тупроқ йўл бир ёмғирдан кейин ҳақиқий ботқоққа айланади.  

– Илгари йўл ёмон эди, ҳайдовчилар ҳам, ўзимиз ҳам қийналардик бориб келишга, – дейди Ҳусния Эшнаева. – Мана кеча тўйга бориб келдим, йўл анча текисланибди. Қийналмай бориб келдик. Олдин 3 соат юрса, ҳозир икки соатга қолмай келяпти. Бунинг учун ҳукуматимизга раҳмат.  

Танқидий мақолада йўлдан ташқари тиббиёт, таълим, электр-энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўтаргандик. Шундан кейин 78-мактаб филиали ҳисобланган қишлоқдаги мактабга ҳам компьютер жамланмалари берилибди. Аммо тиббий хизмат ҳамон муаммолигича турибди.  

– Қишлоғимиз одамлари биргина тиббий хизматдан жуда қийналяпти, – дейди Ҳ.Эшнаева. – Дори-дармон йўқ, тиббиёт пункти йўқ. Набирам икки ёшдан ўтяпти, лекин ҳали бирорта эмлаш олгани йўқ.  

Ҳудуддаги ҳолатни ўрганарканмиз, бир йилда бор- йўғи бир- икки бор Қизилтомга келгувчи "Қизилтепа" МФЙ раиси Саттор Кўчаров ҳам қишлоққа келиб, одамларнинг ҳол-аҳволини сўраб юрган экан. Муаммолар ечими хусусида раиснинг фикрини ҳам тингладик.  

– ОАВда танқид қилингандан кейин бир ойдан ошди, йўлни таъмирлашни бошладик, – дейди С.Кўчаров. – Тўғрироғи, йўқ йўлни қайтадан очяпмиз. Ҳозирги пайтда йўлнинг ярмидан кўпи текислаб бўлинди. Бу ишлар тугагандан кейин асосий яна битта муаммомиз –бу тиббиёт контейнери. Кўкабулоқ шифохонасида турибди. Уни ҳам олиб келиб ўрнатамиз. Шу муносабат билан аҳоли хонадонларига уйма-уй кириб сўровнома орқали уларнинг муаммоларини рўйхатга оляпмиз. Нима қилиш керак, нимага эҳтиёжи бор, камбағалликдан қандай чиқариш керак, шу масалаларга эътибор қаратяпмиз.  

Албатта, узоқ йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларни бирданига ҳал қилишнинг имкони йўқ. Юқоридаги муаммолар хусусида туман масъуллари билан ҳам яна боғландик. Босқичма-босқич камчиликларни бартараф қилишини айтишди. Биз ҳам умид қиламиз.

Қишлоқ одамлари оз бўлсада, бўлаётган ўзгаришлардан, қаратилаётган эътибордан жуда мамнун. Муҳими, туман масъуллари мана шундай тоғлар орасида Қизилтом каби қишлоқ, у ерда аҳолини қийнаб келаётган ва ечимини кутиб ётган бир талай муаммолар борлигини билди, англади ва эътибор қарата бошлади. Бизни қувонтиргани мана шу.  

Ушбу қишлоқ аҳолисининг етиштирган сифатли картошкалари, булоқ сувларига тўйиниб ўсган нўхатлари, ҳудуднинг фусункор табиати хусусида кейинги мақоламизда тўхталишга аҳд  қилдик.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтомда ижобий ўзгаришлар юз бермоқда