Россия Федерациясининг Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов таклифига биноан жанубдаги воҳага келди.

Делегация таркибида Новосибирск вилояти губернатори ўринбосарлари, қатор тармоқлар вазири ва вазир ўринбосарлари, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари, салоҳиятли тадбиркорлар бор. 

Меҳмонлар вилоятга сафарини Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида барпо этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси билан танишишдан бошлади. Бу ерда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов делегация аъзоларига марказ ҳақида атрофлича маълумот берди. 

Марказий Осиёда ҳозирча муқобили йўқ эркин савдо зонаси 36 гектар майдонда бунёд этилган. Қиймати 70 миллион долларга тенг лойиҳа Афғонистон, Покистон ва бошқа мамлакатлар тадбиркорларига саноат, истеъмол товарлари савдоси ҳамда экспортини ўстиришда муҳим ўрин тутади. Мажмуа йилига 1,5 миллион кишини қабул қилиш ва йилига 1 миллиард 200 миллион долларлик савдо-сотиқни амалга ошириш қувватига эга. 

Халқаро савдо марказида қатор имтиёзлар яратилган. Жумладан, барча чет давлат фуқароларига Ўзбекистонга кириш визасисиз 15 кун марказда бўлиш ва чиқиш имконияти берилади. Мультивалюта, яъни Ўзбекистон сўми билан бирга АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань қабул қилиш тизими жорий этилган. Марказ ҳудудига келувчи барча товарлар божхона тўловларисиз жойлаштирилади ва чиқарилади. Ҳудудда банклар, нотариус ва бошқа давлат хизматлари кўрсатиш марказлари ташкил этилган. Шунингдек, мажмуада “Hilton Garden Inn” меҳмонхонаси, “Akfa Medline” замонавий тиббиёт мажмуаси, “Central Asia University” бизнес мактаби, йирик савдо маркази, ресторан, хостель, йилига 900 минг тонна юк айланмаси қувватига эга йирик логистика маркази ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилган. Майдони 50 минг квадрат-метр бўлган мингта савдо дўкони, бир йилда 100 минг юк машинасини қабул қилиш қувватига эга автотураргоҳ қурилган. 

Халқаро савдо маркази Карачи-Термиз-Тошкент-Қозоғистон-Россия транспорт коридорининг муҳим боғловчи қисми сифатида Ҳинд океани портларига чиқиш имконини ҳам беради. 

Йирик мажмуада замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш иншоотлари мавжуд бўлиб, юкларни “Ягона дарча” тамойили асосида тезкор расмийлаштириш учун барча қулайлик мавжуд. 

Меҳмонлар Бизнес мактаби, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электротехника ва заргарлик маҳсулотлари шоурумлари, логистика маркази ва бошқа қатор иншоотлар, яратилган шароитлар, имконият ҳамда имтиёзлар билан яқиндан танишди. Бу ерда Ўзбекистон ва Россия, хусусан, Сурхондарё ва Новосибирск ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш учун ҳам қулай муҳит мавжудлиги қайд этилди. 

Шу куни Новосибирск губернатори Андрей Травников бошчилигидаги делегация аъзолари Термиз туманида жойлашган “TERMEZ CARGO CENTRE” транспорт-логистика марказида ҳам бўлиб, унинг фаолиятини кўздан кечирди. 

Қарийб 50 гектар майдонда жойлашган марказ ҳар бири 6 минг квадрат-метр бўлган тўртта маҳсулот сақлайдиган омборга эга. У Ўзбекистондан нафақат қўшни мамлакатларга, балки, дунёнинг бошқа давлатларига ҳам маҳсулотларни хавфсиз, ишончли етказадиган муҳим логистика иншооти саналади. Йирик транспорт-логистика марказининг келажакда ўзаро товарлар экспортида маҳсулотларни саралаш, сақлаш ва етказиб беришда унинг имкониятларидан кенг фойдаланиш яхши самаралар бериши эътироф этилди. 

Новосибирсклик меҳмонлар 20 сентябргача воҳанинг фойдали қазилмалари салоҳияти тўғрисидаги тақдимотлар, вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт муассасалари, тарихий обидалар, музейлар ҳамда бошқа диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишади. Келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказиб, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолаш режалаштирилган. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Новосибирск делегацияси Сурхондарёда