Урганч шаҳрининг “Ёшлик” спорт мажмуасида Республика оғир атлетикачиларининг катталар ва ёшлар тоифасидаги спортчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги ҳамда 17 ёш тоифасидаги спортчилар иштирокида илк бора “Ўзбекистон опен” республика очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

– Мусобақада 200 нафар спортчи иштирок этди ва у юксак даражада ўтди, – дейди Республика оғир атлетика федерацияси ходими Абдусаттор Мамасиддиқов. – Чунки мусобақа рекордларга ва натижаларга бой бўлди. Тошкент вилоятидан келган спортчи Бекзод Ғофуржонов ўсмирлар ўртасида норасмий равишда бўлса ҳам жаҳон рекордини янгилади. Шунингдек, синовлар давомида даст ва силтаб кўтариш бўйича Ўзбекистоннинг бир нечта рекорд натижалари янгиланди.  

“Ўзбекистон кубоги” мусобақаси эса кейинги йил республика терма жамоасига кирадиган спортчиларни саралаб олиш учун замин яратди. Мусобақалар натижаларига кўра катта ёшлилар тоифасида эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳсларда Хоразм вилояти жамоаси ғолиб бўлди. Совринли ўринларга Самарқанд ва Тошкент вилоятлари жамоалари, аёллар беллашувида эса Қарши ва Навоий шаҳарларидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари жамоалари пешқадам бўлди.  

[gallery-19308]

“Ўзбекистон кубоги”нинг “Энг яхши спортчилари” дея Наманган вилояти спортчиси Муҳаммадқодир Тоштемиров ва мезбон жамоа вакиласи Шаҳло Абдуллаеванинг номлари эътироф этилди. Мусобақада Олимпия ўйинлари ғолиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Руслан Нуриддинов энг оғир вазн тоифасида силтаб ва даст кўтариш баҳсларида жами 421 килограмм натижа билан республика кубогини қўлга киритди.  

– Анчадан буён гоҳида жароҳатларим, гоҳида халқаро мусобақалар даврига тўғри келиб қолгани учун бу каби мусобақаларда иштирок этмаётган эдим, – дейди Руслан Нуриддинов. – “Ўзбекистон кубоги”да қатнашиш мен учун шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан яхши синов бўлди. Жисмоний имкониятларимни яна бир бор текшириб олдим. Жаҳон чемпионатидан ҳам бугунги мусобақадаги каби ёруғ юз билан қайтаман, деган ниятим бор.  

Ёшлар иштирокидаги мусобақада хоразмлик ёш атлетлар жамоаси тенгсиз деб топилди. Синовларда Қарши ва Навоий шаҳарларидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари жамоалари, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ёш спортчилари умумжамоа ҳисобида совриндор бўлди. “Ўзбекистон опен” республика очиқ чемпионатида Навоий шаҳар Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси энг яхши натижани кўрсатди.  

Умумжамоа ҳисобида Қарши шаҳар Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси ва оғир атлетика бўйича Хоразм вилояти терма жамоаси совриндор бўлди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон спорт вазирлиги ва Республика оғир атлетика федерациясининг медаль, фахрий ёрлик, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/wX7Qc14r9hI?si=SeXD_ZN0K6lYyHtx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат, видео),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачилар Хоразмда куч синашди