Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “ICTWEEK UZBEKISTAN - 2024” Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов очиб берди. Вазир ўз нутқида АКТ соҳасидаги замонавий ўзгаришлар, ёшларни IT соҳасига жалб қилиш ва уларни иш билан таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ҳафталикда Япония, Корея, Хитой, Қатар, Латвия каби мамлакатларнинг миллий павилонлари ўрин олди. Уларнинг етакчи IT компаниялари ўзининг янги инновацион дастурий маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тадбир иштирокчилари учун йирик хорижий ҳамда экспортга йўналтирилган маҳаллий компаниялар, ўйин ва робототехника саноати, электроника, дастурий таъминот ва техник хизмат кўрсатувчи компаниялар билан мулоқот қилиш имконияти яратилди.

Тўрт кун давом этадиган мазкур ҳафталик давомида вазирлик ва идора ходимлари, хорижий ташкилотлар ҳамда компания вакиллари турли мавзуларда маърузалар қилиши кутилмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/_BNGKkLuX9g?si=z68DVwzwPWB_LkEO" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н. Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АКТ масалалари кун тартибига чиқди (+видео)