Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси, драматург ва таржимон Абдулла Қаҳҳор туғилган куни муносабати билан бир гуруҳ ижодкорлар ёзувчининг Адиблар хиёбонидаги ҳайкали пойига гул қўйиб, Қаҳҳор асарларининг адабиётимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритдилар.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги тизимидаги Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 117 йиллиги ҳамда моҳир таржимон ва адабиётшунос олима Кибриё Қаҳҳорова таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан Абдулла Қаҳҳор уй музейида "Абдулла Қаҳҳор моҳир ҳикоянавис" номли адабий, илмий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирда Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорованинг биргаликда яшаган ҳаёт ва ижод йўллари тўғрисида сўзловчи "Чорак аср ҳамнафас" китобининг учинчи нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Кибриё Қаҳҳорованинг адиб билан ўтказган 25 йиллик ҳаётининг энг соҳир лаҳзалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Ушбу тадбир Абдулла Қаҳҳор ҳамда Кибриё Қаҳҳорованинг адабий меросини етишиб келаётган ёш авлодга етказиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар ҳар икки ижодкорнинг адабиётга қўшган муносиб ҳиссаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/TklFJdpBvWE?si=EzTE2QlUhnMx4WtA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, H.Абдувоитов(видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибриё Қаҳҳорова “Чорак аср ҳамнафас” (+видео)