Роппа-роса бир йил муқаддам Берлин шаҳрида “С5+1” форматида “Марказий Осиё – Германия” биринчи саммити ташкил этилган эди.

Худди шу анжуманнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турибди.

Марказий Осиё ва Германия учун муҳим аҳамиятга эга мазкур платформа минтақалар аро ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдондир. Мазкур формат иштирокчи-мамлакатлар барқарор иқтисодий ўсиш суръатини қўллаб-қувватлаган, ҳар бир давлатнинг умумий жиҳати, шунингдек миллий хусусияти ва манфаатини ҳисобга олган ҳолда давлатлар аро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаш имконини беради.

ЎзА мухбири ушбу муҳим воқеа муносабати билан шерикликнинг жорий ҳолати ва истиқболи, шунингдек Марказий Осиё минтақасидаги геосиёсий вазият хусусида экспертлар фикрини ёзиб олди.

Сайфиддин Жўраев, Тошкент давлат шарқшунослик университети Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори:

– Айтиш керак, бундай форматдаги саммитда кўриб чиқилаётган кун тартиби кўп қиррали  ҳамкорликни кенгайтириб, янги имкониятлар ва истиқбол йўлида  мулоқот олиб бориш тажрибаси нафақат Германия ва Марказий Осиё, балки улкан Евросиё ҳудудида стратегик аҳамият касб этиши билан ажралиб туради.

Мазкур платформа халқаро муносабатлар чигаллашиб бораётган бир даврда ўзаро алоқалар янги шаклларининг сиёсий дипломатик, ташкилий-шартномавий, ижтимоий-иқтисодий форматларини ривожлантириш эҳтиёжи кучайишига ўзига  хос жавоб модели сифатида намоён бўлмоқда. Бу жиҳатлар қуйидаги омилларда кўринади:

Биринчидан, мулоқотда давомийлик, мунтазамлик, барча томонлар манфаатида уйғунлик яъни, ўзаро мос келадиган асосий нуқталар, драйверларни аниқлаш ва шу асосда устуворликка эга йўналишлар бўйича замонавий, бутунлай янгича ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

“Марказий Осиё – Германия” биринчи саммити 2024 йил 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган. Мазкур платформани ишга тушириш ташаббуси 2023 йил бошида Федерал Канцлер Олаф Шольц томонидан илгари сурилган. Ўзбекистон Президенти ва Марказий Осиёнинг бошқа етакчилари томонидан минтақада яхши қўшничилик ва дўстона муносабат ўрнатиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли эришилган иқтисодий ва сиёсий салоҳиятни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан расмий Берлиннинг минтақага қизиқиши ортиб бораётгани табиий. Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги ҳақиқатан савдо-иқтисодий соҳада сезиларли ўсиш билан янги динамикага эга бўлди. 2023 йил ўзаро умумий товар айланмаси 5,1 миллиард еврони ташкил қилди. Хусусан, 780 миллион евролик Ўзбекистондан ЕИ мамлакатларига экспорт янада ўсиши учун кенг имконият мавжуд.

Кейинги йилларда Ўзбекистонинг дўстона, тинчликпарвар, минтақа яхлитлигини таъминлаш, ўзаро ҳамжиҳатлик асосида бунёдкорликка йўналтирилган ташқи сиёсати муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу жараён ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабат динамикасига ҳам ижобий таъсир этмоқда.

Усмонжон Бўтаев, ЎзМУ профессори, сиёсий фанлар доктори:

– Маълумки, Германиянинг Марказий Осиёга нисбатан қараши, стратегияси мавжуд. Қолаверса, ГФР 2007 йил қабул қилинган, 2019 йил қайта кўриб чиқилган ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлган.

Германия сўнгги йилларда кўп қутбли дунё тамойилига асосланган ташки сиёсат олиб бормоқда. Бунда  Марказий Осиё алоҳида ўрин тутади. Шу боис минтақамиз мамлакатлари етакчилари ҳамкор томоннинг Марказий Осиё ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш, ушбу форматда мунтазам учрашув ва маслаҳатлашув ўтказиб бориш таклифини қўллаб-қувватлаган.

Шундан келиб чиқиб, Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчилари иккинчи учрашувининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:

Биринчидан, анжуман Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳукуматлари манфаатини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаркатнинг давомидир.

Иккинчидан, иккинчи йиғилиш биринчи саммитда муҳокама этилган келишувларнинг давоми ҳамда бир йил мобайнида эришилган натижалар сарҳисоби, дейиш мумкин. Ўтган йил Берлинда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинган. Инновация ва технология, “яшил” иқтисодиёт, муқобил энергетика, транспорт ва логистика, таълим ва маданият билан боғлиқ долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Учинчидан, иккинчи саммитда ҳам устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда. Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Тўртинчидан, Германия Европа Иттифоқи аъзоси сифатида Марказий Осиё билан ҳамкорликни янада кучайтиришдан манфаатдор. Шольцнинг бу галги сафаридан кўзланган мақсад янги бозор ва қўшимча энергия, углеводород манбаларини топишдан иборат. Украинадаги вазият сабаб Германиянинг Россия билан олди-сотдисига чеклов жорий этилган. Демак, расмий Берлин бу борада янги имкониятлар очишига ҳаракат қилади. Қолаверса, Германия Европа ва Марказий Осиёни боғловчи Транскаспий халқаро транспорт йўналишига қизиқиш билдириб, ушбу лойиҳани қўллаб-қувватламоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “C5+1” мулоқотларида ҳар бир давлатнинг ўзига хос манфаати бор. Бу давлатлар, маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.Сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик ва гуманитар алоқалар ривожланиши, албатта, Германия – Марказий Осиё ҳамкорлиги кун тартибини сифат жиҳатидан тўлдиради. Натижада минтақавий ўзига хослик мустаҳкамланади, Марказий Осиё истиқболли ва узоқ муддатли стратегик шерик сифатида намоён бўлади.

Фарход Каримов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси кафедра мудири, сиёсий фанлар доктори:

– Германия Федератив Республикаси Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган. ГФР Франция билан бирга минтақамизнинг барча 5 мамлакатида дипломатик ваколатхонасига эга ЕИ давлатидир. Бу Марказий Осиё ушбу мамлакат учун муҳимлигини билдиради.

Бугунги кунга қадар немис компаниялари Марказий Осиёга жами ўн миллиард евродан ортиқ сармоя киритиб, 35 000 дан ортиқ иш ўрни яратди. Германия капиталига эга 900 га яқин корхона минтақада маҳсулот ишлаб чиқаради ва хизмат таклиф қилади.

Минтақамизнинг ўсиб бораётган ролини ҳисобга олган ҳолда, Берлин Германия ва Марказий Осиё ўртасида минтақавий стратегик шериклик ўрнатиш ташаббусини илгари сурган. Бу форматнинг биринчи саммити якунида имзоланган қўшма баёнотда қайд этилган.

Остона шаҳрига учишдан олдин  Федерал Канцлер Олаф Шольц Самарқандга ташриф буюриб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб борди. Қайд этиш жоиз, 2022 йил Германия Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий ҳамкорига айланди. Бу шериклик Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги умумий савдо ҳажмининг 26 фоизини ташкил этди. 2021 йил ЕИ мамлакатларидан Ўзбекистонга тушган жами инвестициянинг қарийб 60 фоизи ёки 5,5 миллиард доллари Германиядан келган.

Умуман, “Марказий Осиё– Германия” формати “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” формати билан кесишади. ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала таъкидлашича, ЕИ минтақада фаол ва жараённи янада кучайтириш ниятида.

Германия Транскаспий халқаро транспорт йўналишидан ҳам манфаатдор. Мазкур лойиҳа Европа ва Марказий Осиёни бирлаштириши,Баб Ал-Мандаб бўғози орқали денгиз транспортига муқобил йўл очиши мумкин.

ЕИ аллақачон мазкур ташаббус учун кредит шаклида 10 миллиард евродан ортиқ сармоя киритишга ваъда берди. Инфратизим йўналишида Германия Ўзбекистонга 9 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.

Германия ва Марказий Осиё стратегик шериклиги жадал ривожланаётгани, товар айирбошлаш барқарор ўсаётгани, ГФР минтақа иқтисодиётига мунтазам сармоя киритаётгани икки ва кўп томонлама экспорт-импорт амалиёти ортишидан далолат. Жумладан, маданий-гуманитар, илмий-маърифий, экологик соҳалар ҳам анча фаол.

Ўткир АЛИМОВ тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё – Германия: Ўзаро боғлиқлик нимада?