Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Андижон вилоятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб Марказий сайлов комиссияси раиси Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биносида бўлиб, комиссия фаолияти, сайловга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди, вилоят сайлов комиссияси аъзолари билан мулоқот ўтказди. 

Мулоқотда сайлов комиссияси аъзоларининг масъулияти, сайлов жараёнининг барча босқичларида Сайлов кодексида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди. Сайловчилар рўйхатини шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди. 

МСК раиси ҳудудий сайлов комиссияси қошида ташкил этилган Матбуот марказида яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди. Матбуот маркази аъзолари билан суҳбатда сайловларнинг очиқ, шаффоф ва адолатли ўтишида марказнинг фаолияти муҳим роль ўйнаши, тезкор ва тўғри ахборот аҳамияти муҳим эканлигини алоҳида қайд этди. 

[gallery-19306]

– Марказий сайлов комиссияси раиси фаолиятимизни самарали юритиш юзасидан зарур таклиф, тавсия ва маслаҳатлар берди, – дейди Андижон вилояти сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари Рустамжон Эшонов. – Албатта, белгиланган талаблар асосида иш олиб бориб, сайловларга тайёргарлик ва сайлов жараёнлари бўйича сайловчиларга тўлақонли ахборотлар етказишга, жараёнларнинг адолатли ҳамда шаффоф ёритилишига ҳаракат қиламиз. 

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раиси Андижон туманидаги қатор сайлов участкаларида бўлиб, тайёргарлик доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

МСК раиси Андижон давлат университетида, шунингдек, ҳудудларда ташкил этилган семинар-тренингларда қатнашиб, тренерлар, сайлов участкалари аъзолари билан мулоқотларда сайловларни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бирга, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш, мавжуд талабларни тўлақонли бажариш бўйича зарур тушунча, билим ва кўникмаларни эгаллаш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Зайниддин Низомхўжаев семинар иштирокчилари билан суҳбатларда жорий йил 27 октябрь санасида ўтказиладиган сайлов янгиланган Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган кучли парламентаризм ва жойларда вакиллик органларининг ваколатлари сезиларли даражада кучайтирилган шароитда ўтишини алоҳида қайд этди. Қонунчилик палатасига аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг аҳамияти хусусида гапирди. Шунингдек, сиёсий жараёнлар иштирокчилари учун жорий қилинган янги “E-saylov” ахборот тизими, унинг афзалликлари ҳақида тўхталди. 

Учрашувлар давомида сайлов участкалари аъзолари, маҳалла фаоллари, ёшлар сайлов кампаниясининг муҳим босқичлари юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирди, ўзларини қизиқтирган саволларга Марказий сайлов комиссияси раисида тегишли жавоб олди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссияси раиси сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди