Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда онлайн тарзда юборилмаган ҳолатлар бўйича маъмурий жарима белгиланган.

– Унга кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида (1 020 000 сўм), мансабдор шахсларга эса ўн баравари (3 400 000 сўм) миқдорида, мазкур модданинг бешинчи қисмида назарда тутилганидек, солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан ўз вақтида тақдим этмаслик эса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1 700 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади,– дейди Сирдарё вилоят Солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Илғор Халилов. – Аммо солиқ тўловчиларга енгиллик бўлиши мақсадида солиқ ҳуқуқбузарлигини биринчи марта содир этган мансабдор шахслар ёки ходимлар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган тақдирда маъмурий жарима қўлланилмаслиги белгилаб ҳам берилган.

Шунга қарамасдан Сирдарёда айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлик субъекти раҳбар ходимлари томонидан солиқ ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаётган, шунингдек, ҳисобланган солиқлар учун тўлов топшириқномасини банк бўлимига тақдим этмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Биргина жорий йилнинг ўзида вилоятдаги 8071 ҳолатда корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан 29 млрд 467 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Шундан 18 млрд 863 млн сўм миқдори МИБга оширилган. Бу эса уларнинг молиявий фаолиятига салбий таъсирини кўрсатади.

Жойларда солиқ тўловчилар билан бўлиб ўтаётганда учрашувларда жисмоний шахслар даромад солиғи ҳисоботини келгуси ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан, қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини эса кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан топшириши шартлиги таъкидланмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабдорларга 29 млрд 467 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди