Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

“Участка сайлов комиссияларини тузиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилган мажлисни вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жўраев олиб борди. 
Таъкидланганидек, участка сайлов комиссиялари сайлов жараёнида асосий бўғин ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, уларнинг олдида жуда катта масъулиятли вазифалар турибди. 

Бугунги кунга қадар вилоятда 11 та туман-шаҳар сайлов комиссиялари, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 40 та округ сайлов комиссиялари тузилиб, уларнинг таркиби тасдиқланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10- ва 20-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, ҳудудий сайлов комиссияси томонидан 430 та сайлов участкалари тузилди. 

Ҳудудий сайлов комиссиясига Е-сайлов тизими орқали 11 та туман-шаҳар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан участка сайлов комиссиялари шахсий таркибига номзодларни тавсия этиш бўйича тақдимномалари, жазони ижро этиш муассасалари, ҳарбий қисм раҳбарларининг участка сайлов комиссияси аъзолигига мазкур ташкилот ходимлари орасидан номзодлар тўғрисида тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия хатлари келиб тушган. 

Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига берилган номзодлар белгиланган талаблар асосида ўрганиб чиқилди. 

Мажлисда вилоят бўйича 430 та сайлов участкаларининг таркиби тасдиқланди. 

Шунингдек, мажлисда вилоятда участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқувларнинг юқори савияда ташкил этилаётгани, участка сайлов комиссиялари иши самарадорлигини таъминлаш юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Участка сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди