Халқаро мутахассислардан тузилган жамоа “Lancet” журналида эълон қилган мақолада айтилишича, антибиотикка чидамли бактерия таъсирида сўнгги 25 йил ичида 39 миллиондан зиёд киши ҳалок бўлган.

– Ҳисобимизча, 2050 йилгача дунё бўйлаб аксил биотикка чидамли бактериядан зарарланиб, ҳар йили 1,91 миллион киши жон беради, 8,22 миллион ўлим ҳолати шу сабаб туфайли юзага келади. Тахминга кўра, 2025-2050 йиллари айни муаммо жами 39,1 миллион киши ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. 169 миллион инсоннинг ўлими қисман бактерияларга боғланиши башорат қилиняпти. 

Олимларнинг фикрича, энг кўп ўлим ҳолати Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек Океания ва Африка жанубида кузатилади. 

Антибиотиклар ҳам бас кела олмайдиган бактериал патогенлар резистент ёки супербактерия деб аталади. ЖССТ статистикасига кўра, дунё бўйича ушбу инфекция билан боғлиқ ўлим ҳолати юрак хуружи ва инсульт хасталикларидан кейин энг кўп учрайди. 2019 йил шундай вазиятда 4,95 миллион киши вафот этган. Олимларни супербактерия айниқса метициллин каби антибиотиклар, жумладан, “Staphylococcus aureus”га чидамлилиги жиддий ташвишга соляпти. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимлар йирик бактериядан огоҳлантирмоқда