Пойтахтимизда "Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан Ўзбекистонда IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган "BRB Fintech Hackcelerator" ёпилиш маросими IT конференция кўринишида бўлиб ўтди.

Конференцияда IT соҳасининг етакчи вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, финтехнинг истиқболлари ҳақида суҳбат ўтказди. 

Соврин жамғармаси 300 миллион сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоадан ариза топширилган ва улардан жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа танлаб олинган эди. 

Бир ой давомида жамоалар етакчи менторлардан маслаҳат ва кўрсатмалар олган ҳолда интенсив ишларни олиб борди, ўз лойиҳалари устида ишлади. 

[gallery-19303]

—Лойиҳалар устида самарали ишлаган жамоалар саралаш босқичларидан ўтиб, 10 та жамоа финалга йўлланма олди ва ўз лойиҳаларини тақдим этди, — дейди "Бизнесни ривожлантириш банки" маркетинг бўйича менежери Усмон Иброҳимов. — "Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан ташкил этилган ушбу тадбирдан асосий мақсад Ўзбекистонда IT-бизнес, стартап ва дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдан иборат. "BRB Fintech Hackcelerator"ни ҳар йили ўтказиш хамда тажриба алмашинадиган ва инновацион маҳсулотлар яратиладиган майдонга айлантириш режалаштирилган. 

Танлов якунига кўра, 1-ўринни “BruhTech” жамоаси қўлга киритди ва 150 миллион сўмга эга бўлди. 2-ўрин “Solution Squad” жамоасига насиб этди, уларга 100 миллион берилди. 3-ўринни “Consultant AI” жамоаси эгаллади, 50 миллионга эга бўлди. 

"Бизнесни ривожлантириш банки" стартаплар ва IT лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади. 

Шаҳноза Маматуропова, Алимурод Мадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"BRB Fintech Hackcelerator" IT танловининг ғолиблари аниқланди 