Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

– Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи 543 та участкага 5513 нафар участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниб, Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1337-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бўйича вилоят ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун Е-сайлов тизими орқали тавсия этилган, – дейди Жиззах вилоят ҲСК раиси Шавкат Шарипов. – Бундан ташқари, мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ, 10 та ҳарбий қисм, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг раҳбарлари томонидан 70 нафар участка сайлов комиссияси аъзолигига номзод мазкур муассаса ходимлари орасидан ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилган.  

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 21-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1337-сонли қарори билан тасдиқланган Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси йиғилиш иштирокчилари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамалардан сўнг вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг “Участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди