Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан 17-19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида ёшлар иштирокида кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтади.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати ходими, подполковник Суҳроб Шомансуров тадбирни ўтказиш билан боғлиқ  жараёнлар ҳақида маълумот берди:

– Ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрнини топиши учун барча имкониятларни ишга солиш давлатимизнинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. Ички ишлар органлари тизимида ҳам ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик учун барча чоралар кўриб келинмоқда.

“Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида Қорақалпоғистонда ёшлар иштирокида бўлиб ўтадиган уч кунлик тадбирлар уларнинг бундан кейин бор куч ва имкониятларни тўлиқ ишга солиши юзасидан рағбат берадиган учрашувларга бой бўлади.

Тадбир очилишидан кейин ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ички ишлар вазири ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев томонидан “сайёр қабул” ўтказилади.

“It park Karakalpakstan” маъмурий биносида бўладиган сайёр қабулдан кейин жорий йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ва Паралимпиаданинг қорақалпоғистонлик иштирокчилари билан учрашув ташкил этилади.

Нукус шаҳридаги “Дўстлик майдони”да барча шаҳар (туман) ёшларини жалб этган ҳолда “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида бошқа тадбирлар ташкил этилади. Бунда, Жамоат тартибини сақлаш, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Пробация ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг хизмат автомобиллари,  мотоцикллари, скутерлари, электросамокатлари намойиши бўлади. Ёшлар кўргазмали намойиш давомида машина ва скутерларларда ходимлар билан биргаликда сайр қилиш  имконига ҳам эга бўлади.  

Хизматларга тегишли энг янги махсус восита ва технологиялар (виртуал борлиқ (VR) кўзойнаклари, дрон, хавфсизлик камари симулятор тренажёрлари, планшет, бодикамера, жезл, алкотестер, наркотестер, светофор ва ҳ.к.) намойиш қилинади.

Отлиқ отрядининг отлари ва кинология итларининг кўргазмали чиқишлари ташкил этилади. Қўлда чизилган тарғибот расмлари ва кўргазмали материаллар намойиш қилинади.

ИИВ музейидаги экспонатлардан фойдаланган ҳолда кеча ва бугун бурчаги ташкил этилади. Қисқа муддатли спорт мусобақалари (электрон тир, армрестлинг, электрон бокс қопини  уриш, турник ва бошқалар) ўтказилади.

Ҳуқуқий интерактив викторина ва кўрик танловлар ўтказилади ҳамда ғолиблар рағбатлантирилади. “Яшил чироқ” мусобақаси 2023 ва 2024 йил иштирокчилари томонидан “Сафда юриш тайёргарлиги”, “Тарғибот гуруҳининг чиқишлари” намойиш қилинади.

Флаер, услубий қўлланма, сувенир, мерч материаллар (блакнот, термос, ручка, нур қайтаргичли жилет) экосумкаларда жамланиб, иштирокчиларга бепул тарқатилади. Иштирокчи ёшларга “Smile” карточкалари тарқатилади, улар ушбу карточка  орқали ўзига ёққан хизматини баҳолайди.

Нукус шаҳридаги “Дўстлик майдони”да концерт дастури, кўргазмали чиқиш ва тақдирлаш маросимлари ўтказилади. Бунда,  таниқли санъаткорларининг бадиий чиқишлари кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси “Қувноқлар ва зукколар” жамоасининг бадиий чиқиши ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ тузилмаларининг чиқишлари (оркестр, Темурбеклар мактаби, академик лицей, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди), спортнинг жанговар тури бўйича ёш спортчиларнинг (ушу, қўл жанги ва бошқа) чиқишлари, 8 та номинацияда ғолибларни диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлаш ва уларнинг бадиий чиқишлари ўтказилади.  

“Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла”, “Ëшлapгa энг кўп ёрдам кўрсатган тадбиркор”, “Хавфсиз ва равон йўл”, “Заковат”, “Дилларда Ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ ва шеърият бўйича тадбирлар ўтказилади. Волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” спорт мусобақалари ташкил этилади.  

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизнинг тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик иншоотлари билан яқиндан таништириш мақсадида “Янги

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида экскурсия ташкил этилади. Бунда, ички ишлар органларига бириктирилган 100 нафар ёшлар учун Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилади.

Тадбирнинг юқори савияда ўтказилиши, тадбир бўладиган кунларда хавфсизликни таъминлаш учун барча чора-тадбирлар белгиланган.

Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остидаги тадбир ёшларга катта рағбат беради