Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди ва барча даражалардаги алоқалар фаоллашди. Самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар. Ташриф доирасида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар орасида Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Нэнси Фезер, Германия Федератив Республикаси ички ишлар ва ватан вазири:

– Учрашув жуда самарали бўлди. Биз аввал ҳам миграция йўналишида ҳамкорлик бўйича мулоқотлар олиб борганмиз. Бугун эса музокаралар якунида миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди. Ушбу ҳужжат ўз ичига миграция билан боғлиқ кўплаб жараёнларни қамраб олган.

Айтиш мумкинки, касбларга ўқитилган малакали ўзбекистонлик мутахассисларнинг Германияда ўз йўналиши бўйича кафолатли иш ўрнига эга бўлиши қўллаб-қувватланади. Соҳа бўйича алоқа янада мустаҳкамланди, кўплаб масалалар ҳужжатда ўз ифодасини топди. Ўйлайманки, ушбу келишувимиз ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлади.

Михаэл Хармс, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори:

– Ўзбекистонда инвестицион муҳит тобора яхшиланиб бормоқда. Дарҳақиқат, Президентингиз 2017 йил бошлаган улкан ислоҳотлар бугун ўзининг юксак натижаларини беряпти. Ўзбекистоннинг фаоллиги йилдан-йилга ошиб, немис бизнесига қизиқиш ҳам ортиб бораётгани учун жаноб Президентга миннатдорлик билдирамиз.

Ишбилармонлик ва иқтисодий алоқалар ушбу ташрифнинг асосий қисмини ташкил этади. Канцлер Олаф Шольц билан бирга немис тадбиркорларининг юқори мартабали делегацияси ҳам ташриф буюрди. Икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан ўтказилган учрашувда Саноат ва технологик шериклик бўйича қабул қилинган стратегик дастур доирасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш йўлида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги келишувларга эришилгани учрашувнинг асосий натижаси бўлди.

Президент ва канцлер иштирокида ўтказилаётган бизнес форум, давра суҳбатлари савдо-иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлигимизга ижобий таъсир кўрсатяпти, имзоланган кўплаб шартномалар келгуси қадамларимизга яхши кайфият тақдим этмоқда. Булар нафақат бугунги кунга, балки муносабатларимиз келажагига ҳам қаратилган. Шу боис мазкур ташрифдан кўп нарса кутамиз.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Германия:  ишбилармонлик ва иқтисодий алоқалар ташрифнинг асосий қисмини ташкил этди