Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги мазкур йиғилишни вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси, Наманган давлат университети ректори, профессор Собитхон Турғунов олиб борди. 

Йиғилишда Сайлов кодексининг 20- ва 23-моддалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 5 июндаги 1337-сон қарори билан тасдиқланган “Участка сайлов комиссияси тўғрисида”ги низомга кўра, Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан, вилоят ҳудуди бўйича ташкил этилган 837 та сайлов участкаси учун участка сайлов комиссияларининг тўлиқ таркиби тасдиқланди. 

Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан мурожаатлар рўйхатга олинди ва участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларга оид ҳужжатлар атрофлича ўрганиб чиқилди. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар ва участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тасдиқлашга монелик қиладиган ҳолатлар аниқланмади. 

Маълумки, бир муддат аввал Халқ депутатлари 13 та туман ва битта шаҳар Кенгашларининг участка сайлов комиссиялари таркибига аъзоларни тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган эди. Аҳамиятлиси, комиссиялар таркибидан аввалги сайловларда иштирок этган, сайлов қонунчилиги бўйича тажриба ва тушунчага эга турли соҳа вакиллари ўрин олган. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди