Сўнгги йилларда ёшларни олий ўқув юртларига кенгроқ жалб қилиш мақсадида квоталар сони оширилаётир. Тўлов-контракт асосида қўшимча ўринлар ажратилмоқда. Табиийки, талабалар сонининг ошиши натижасида қўшимча ётоқхоналар ва ўқув биноларига эҳтиёж туғилади.

Хўш, жорий ўқув йилида ҳудудлардан пойтахтга келиб ўқийдиган талабаларнинг турар-жой масаласи қандай ҳал этилди?

Бу ҳақда талабаларнинг ўзларидан сўраганимизда уларнинг аксарияти талабалар ётоқхонасида жой йўқлиги сабабли квартирадан узоқдан қатнаётгани, жамоат транспорти қатновидаги муаммолардан азият чекаётганини билдирди. Шунга қарамай, талабаларнинг сўзларига кўра, ўтган йилларга қараганда турар жой билан боғлиқ муаммолар анча яхшиланган.

Шу ўринда айтиш лозимки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги ўқув йилида талабаларни муносиб кутиб олиш, ўқув йилининг дастлабки кунларида талабаларни турар жой билан тезкор таъминлашда юзага келадиган жиддий муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида 1 августдан 10 сентябргача бўлган муддат – «долзарб қирқ кунлик»да 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларининг барча босқич талабалари белгиланган мезонлар кетма-кетлиги асосида талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонларига жойлаштирилиши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширди.

Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, барча олий таълим муассасаларининг асосий бинолари ҳамда талабалар турар жойларига кириш қисмларига камида 4 та жойда Талабалар турар жойларига жойлаштириш учун ёрдам кўрсатиш марказлари (инфокиоск) ташкил этилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0OQyyDP-tS4" title="Talabalarga kvartira pulining qanchasi toʻlab berilmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ушбу марказлар ҳар бир талабага талабалар турар жойларига жойлашишда ёрдам кўрсатмоқда. Унга тажрибали волонтёрлар бириктирилган. Ижара хонадонлари базаси шакллантирилиб, талабаларнинг гуруҳ тюторлари орқали ижара хонадонларига жойлашишига кўмаклашилмоқда. Олий таълим муассасаси расмий веб-сайти орқали янги топилган ижара уйлари ҳамда ижара уйлари ҳақидаги маълумотлар (манзили, хонадон эгасининг исми-шарифи, телефон рақами, ижара уйининг нархи кўрсатилган ҳолда)ни эълон қилиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Энг муҳими, олий таълим муассасалари ректорлари ётоқхона ва ижарада истиқомат қилаётган талабалар ҳолидан шахсан хабар олиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишмоқда. Ижара хонадонларига ҳам, ётоқхоналарга ҳам ташрифларни ҳар ҳафтада камида бир маротаба амалга ошириш тизимли йўлга қўйилган.

– Жорий ўқув йилида пойтахтимиз бўйича 29 та давлат олий таълим муассасасида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича 60 та марказ ташкил этилди, – дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бош мутахассиси Лазиз Мингишов. – Марказларда 200 нафардан ортиқ кўнгилли лидер ёшлардан иборат волонтёр ва тюторлар талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонларига жойлашишига кўмак бермоқда. 1 августдан талабалар турар жойи учун my.gov.uz орқали ариза юбориш жараёнлари бошланди. Регламентга мувофиқ, айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади. Шунга кўра, талабалар турар жойига жойлашиш учун йўлланма дастлаб имтиёзли рўйхат, сўнг умумий рўйхатдаги навбат бўйича автоматик шакллантирилди. Энг муҳими, бугунги кунда талабаларга квартира учун ҳар ойда 375 минг сўмдан тўлаб берилмоқда. Талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (165 минг сўм) миқдорида тўлаб берилмоқда.

Суриштирув мобайнида маълум бўлдики, жорий ўқув йилида талабаларнинг ижарага жой топишида қийинчиликлар бўлмаган. Яъни Тошкентда ижара нархи шароити, жойлашувига қараб ҳар хил. Нархни уй эгаси белгилайди. Талабалар ижарага бир ойда ўртача 700 000 – 1 200 000 сўм атрофида пул сарфлашини айтди. Шунингдек, квартира учун ҳар ой давлат бюджетидан 375 минг сўмдан тўлаб берилаётгани талабалар учун анча енгиллик бўлаётган экан.

Шаҳноза Маматуропова, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларга квартира пулининг қанчаси тўлаб берилмоқда? (+видео)